“МЕНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИМГА ШУБҲА БИЛАН ҚАРАМОҚДАЛАР”: ОДИЛОВ ШЛЕМЕНКО БИЛАН БӮЛАЖАК ЖАНГ ҲАҚИДА

Тожикистонлик Фаридун Одилов россиялик аралаш услубдаги жангчи Александр Шлеменко билан жанггга тайёргарлик кӯряпти.

Тожикистонлик жангчи Фаридун Одилов ӯрта вазн тоифасида россиялик собиқ Bellator чемпиони Александр Шлеменко билан бӯлажак жанги ҳақида фикр билдирди.

Одилов кӯпчилик унинг бу жангдаги имкониятларига шубҳа билан қараб, паст баҳо бераётганини айтди ва чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга жиддий тайёргарлик кӯришга ва ғалаба қозонишга ваъда берди.

«Ҳамма менга паст баҳо бермоқда, лекин Шлеменко билан жанг ҳаммасини кӯрсатади. Мен ғалаба учун бел боғладим. Чунки менда шундай жамоа борки, унга мутлақ ишонаман”, – Одиловнинг сӯзларини келтирди EFCнинг Инстаграмдаги расмий промо-саҳифаси.

Одилов – Шлеменко жангининг санаси ва макони ҳали маълум эмас, бироқ аввалроқ жангчилар 2022 йилнинг март ёки апрел ойларида рингда учрашишлари ҳақида  хабар қилинган эди.

Декабр ойи бошида 29 ёшли тожикистонлик жангчи Фаридун Одилов испаниялик спортчи Эноко Торрес билан учрашган эди.

Жанг 3 дақиқа 37 сония давом этди ва биринчи раундда якунланди.

Ушбу турнирда Терминатор лақабли Одилов ӯзининг  чемпионлик унвонини тасдиқлади.

Фаридун Одилов ӯрта вазн тоифасида иштирок этади. Унинг вазни 83 килограмм, бӯйи 180 сантиметр.

Одилов ҳисобида 12 ғалаба бор. Спортчи бутун фаолияти давомида фақат икки марта мағлубият аламини тотиб кӯрди. Унинг ҳисобида битта дуранг ҳам бор.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: