ПУТИН ВА ЭМОМАЛИ РАҲМОН ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ СУҲБАТЛАШДИЛАР: ПРЕЗИДЕНТЛАР НИМАНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИЛАР?

Россия ва Тожикистон раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Россия  президенти Владимир Путин ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон  бир-бирларини янги йил билан табрикладилар, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.

Икки давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар, дейилади хабарда.

«Россия Федерацияси ва Тожикистон президентлари Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон Янги йил муносабати билан самимий табрик ва тилакларини йӯлладилар”, дейилади матбуот маркази хабарида.

2021 йилнинг 27 декабрида Санкт-Петербург шаҳрида бӯлиб ӯтган музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг айрим долзарб масалалари кӯриб чиқилди.

Эслатиб ӯтамиз, янги 2022 йил арафасида Россия ва Тожикистон президентлари Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон ӯзаро  учрашув ӯтказган эдилар. Учрашув 28 декабр куни шимолий пойтахтда бӯлиб ӯтган Мустақил Давлатлар Ҳамдӯстлиги мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммити доирасида бӯлиб ӯтди.

Эмомали Раҳмон саммитдан бир кун олдин Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш учун  ташриф буюрган.

Россия ва Тожикистон раҳбарлари икки давлат ӯртасидаги асосий  стратегик ва шериклик муносабатларини белгилаб олдилар.

Томонлар Россия  Тожикистоннинг асосий савдо-иқтисодий шериги бӯлиб қолаётганини таъкидладилар, шунингдек, мамлакатлар ӯртасидаги муносабатлар ижобий ривожланаётганини қайд этдилар.

Путин келгусида икки давлат турли соҳаларда ӯзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни таъминлашига ишонч билдирди.

Эслатиб ӯтамиз, бундан олдин Путин ва Эмомали Раҳмон 2021 йилда Москвада 9 май Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалаба кунини нишонлаш арафасида икки томонлама учрашув ӯтказган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: