ТОЖИКИСТОН МИЛИЦИЯСИ ХАБАР БЕРАДИ

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўғрилик билан боғлиқ тўртта ишда гумон қилинган 5 кишини қўлга олди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлиги.

Хусусан, 41 ёшли маҳаллий фуқаро Турсунзода шаҳри ИИБга 2021 йил 31 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс яйловдан қорамолини яширинча ўғирлаб, ғойиб бўлганлиги ҳақида мурожаат қилди. Етказилган зарар 4 минг сомонийни ташкил этди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 25 ва 26 ёшдаги икки нафар маҳаллий аҳоли ўғирликда гумонланиб қўлга олинди.

Шунингдек, пойтахтнинг 31 ёшли фуқароси Душанбе шаҳрининг Фирдавсий ноҳиясидаги 1-ИИБга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг 18 декабр куни соат 05:00 да номаълум шахс унинг дўконига кириб, 75 кг. мисни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Зарар миқдори 6 минг 500 сомонийни ташкил этди.

Шу ҳолат юзасидан Восе ноҳиясидаги 25 ёшли фуқаро қўлга олинди.

Шу куни кечаси пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳияси 1-ИИБ ходимлари 28 ёшли маҳаллий фуқарони баланд қаватли бинодан бешта темир нарвонни ўғирлашда гумон қилиб, қўлга олди. Етказилган зарар 4 минг 500 сомонийни ташкил этади.

Ёвон ноҳияси ички ишлар бўлими ходимлари маҳаллий фуқаро мурожаатига асосланиб, 32 ёшли эркакни 200 доллар ўғирлашда гумон қилиб қўлга олди.

Мурожаатга кўра, 2021 йил 29 декабр куни, тахминан соат 19:30 да, хотинининг акаси мастлик ҳолатда эканлигидан фойдаланиб, чўнтагидан юқорида кўрсатилган маблаuни ўғирлаган.

Ички ишлар вазирлиги қўлга олинганларнинг исмларини ошкор қилмайди. Барча фактлар текширилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: