ТОЖИКИСТОН СОБИҚ ШӮРОЛАР ИТТИФОҚИ ДАВЛАТЛАРИ ОРАСИДА АҲОЛИ ӮСИШИ БӮЙИЧА ЕТАКЧИ ӮРИНДА

Тожикистон аҳолиси 30 йил ичида 76,6 фоизга ошган.

Шӯролар Иттифоқи парчалангандан кейин 30 йил ичида аҳоли ӯсишининг энг катта даражаси Тожикистонда қайд этилди, деб ёзади Украинанинг “Страна” нашрияси.

Нашрия мақоласида Жаҳон банки маълумотларига таяниб, Тожикистон аҳолиси шу даврда 76,6 фоизга ошганини қайд этади.

Кутилганидек, нуфузли тӯртликдан фақат Марказий Осиё давлатлари ӯрин олди: Ӯзбекистон (+63,4%), Туркманистон (+59,2%) ва Қиргизистон (+47,7%).

Аҳолисининг кӯпчилиги осиё халқлари бӯлган Озарбайжон (+40%) ва Қозоғистонда  (+14%)ҳам натижалар ижобий.

Туғилишнинг энг паст кӯрсаткичи Болтиқбӯйи мамлакатларида қайд этилган: мустақилликка эришгандан кейин Латвия аҳолисининг 28,3 фоизини йӯқотган, Литва (-24,5%).

 

Улардан кейинги ӯринларда аҳолисининг 23,2 фоизини йӯқотган Грузия, Украина (-20%), Арманистон (-15,5%), Эстония (-14,7%), Молдова (-12%), Беларус (-7,8%) ва Россия (-2,9%) туради.

КИМ ҲИСОБИДАН КӮПАЙМОҚДАМИЗ

2021 йилнинг бошида Тожикистон 9,5 миллион нафарга етди.

Тожикистонда сӯнгги ӯн йилликда аҳолининг ӯртача йиллик ӯсиши тахминан 2,4 фоизни ташкил этган бӯлса, сайёрамиз аҳолиси умуман олганда, ӯртача 1,5 фоизга ошди.

Расмий статистик маълумотларга кӯра, 1990 йилларда, мустақилликка эришгандан сӯнг, Тожикистон аҳолиси сонининг ӯсиши анча мӯътадил бӯлиб, йилига ӯртача 1,6 фоизни ташкил этди.

Бироқ, 2000 йилларда мамлакат аҳолисининг ӯртача йиллик ӯсиши 2,1 фоиз(2000-2009), ӯнинчи йилларда (2010-2019) – аллақачон 2,4 фоизгача тезлашди.

Мамлакатимиз аҳолисининг юқори ӯсиши, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси таъминладики, мустақиллик йилларида 90 фоизга (3 миллион 684 кишидан 7 миллион кишигача) кӯпайган.

Бу даврда шаҳар аҳолиси сони 49 фоизга (бир миллион 676 минг кишидан 2 миллион 502 минг кишига) ошди.

Минтақавий шароитда аҳолининг энг катта ӯсиши Республика  бӯйсунишидаги ноҳиялар (91 фоизга) ва Хатлон вилоятида (87 фоизга) қайд этилди. Суғд вилояти аҳолиси 68 фоизга, Душанбе шаҳрида 51 фоизга ӯсди, энг кам ӯсиш даражаси ТБМВ (37 фоиз)да қайд этилди.

Ӯтган йил бошида Хатлон вилояти аҳолиси 3,4 миллиондан ортиқ (республика умумий аҳолисининг 36 фоизи), Суғд вилоятида 2,8 миллионга яқин (29 фоиз), Республика бӯйсунишидаги ноҳиялар – 2,2 миллион (23 фоиз), Душанбе – 880,8 минг (9,2 фоиз), ТБМВ – 231,4 минг кишини ташкил қилган.

Юқори даражадаги ӯсиш–яхшими ёки ёмон?

Бу саволга аниқ жавоб йӯқ. Буларнинг барчаси яшаш учун қулай бӯлган мамлакат ҳудудида, инсоннинг моддий эҳтиёжлари учун табиий ресурсларнинг мавжудлигига ва бошқа омилларга боғлиқ.

 

Кӯпгина экспертлар Тожикистон аҳолисининг бундай юқори суръатларда ӯсиши келажакда фуқароларнинг хорижий давлатларга янада кенгроқ чиқиб кетишига сабаб бӯлишидан қӯрқишади.

Биргина Россиянинг ӯзида Тожикистоннинг 1 миллиондан ортиқ фуқароси истиқомат қилади ва ишлайди, бошқа давлатлар бӯйича статистик маълумотларни ҳисобга олсак, бу кӯрсаткич анча юқори бӯлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: