14 ТА ҚОР КӮЧКИСИ ТУФАЙЛИ ДУШАНБЕ–ЧАНОҚ ЙӮЛИДА ҲАРАКАТ ТӮХТАТИЛДИ

Энг катта қор кӯчкисининг баландлиги 15 метрни, кенглиги эса 300 метрни ташкил қилди.

Душанбе – Чаноқ автомобил йӯлида бир суткада 14 та қор кӯчкиси қайд этилди ва у ерда автомобиллар ҳаракати тӯхтатилди, деб хабар берди “Азия– Плюс”га IRS компаниясининг белгиланган трассага хизмат кӯрсатувчи филиалида.

Манбанинг маълумотига кӯра, ҳозирда вақтинча ёпилган йӯл қордан тозаланиб, сирпанишга қарши воситалар билан ишлов берилди.

Компаниянинг таъкидлашича, тушган қор кӯчкилари орасида энг каттаси ушбу йӯлнинг 65 – километрида қайд этилган – қор кӯчкиси баландлиги 15 метрдан ортиқ, кенглиги эса 300 метрни ташкил қилади.

«Шунинг учун Тожикистон Ички ишлар Давлат автомобил инспекцияси ходимлари билан келишилган ҳолда ушбу ва бошқа қор кӯчкилари бартараф этилгунча автотранспортлар ҳаракатини вақтинча тӯхтатиб туришга қарор қилинди”, дейилади хабарда.

IRS маълумотига кӯра, автомагистралнинг 62-73 километри қисми тозаланганидан сӯнг у ерда тӯхтаб қолган 25 та автомобил Душанбега киритилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: