БОРТИДА ТОЖИКИСТОНЛИКЛАР БӮЛГАН S7 АВИАКОМПАНИЯСИНИНГ САМОЛЁТИ НИМА САБАБДАН ТОШКЕНТГА ЙӮЛ ОЛДИ?

Бортида тожикистонлик мусофирлар бӯлган  S7 авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортидаги захира аэродромига қӯнишга мажбур бӯлди.

Нижний Новгороддан учаётган самолёт Хужанд аэропортига қӯна олмади ва Ӯзбекистондаги захира аэродромга учиб келди, деб хабар беради Tashkent_SkyNews  Тelegram канали.

 

Шундай қилиб, S7 6431  йӯловчи рейси Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга жӯнатилди. Парвоз Boeing 737-800 самолётида амалга оширилди.

 

Бунинг сабаби Тожикистон шимолидаги ноқулай обу ҳаво шароити билан боғлиқ. Хужандда қуюқ туман ва кӯриш имконияти ёмон бӯлган. Синоптикларнинг фикрича, бундай об-ҳаво яна бир неча соат давом этган.

 

Аввалроқ ноқулай об-ҳаво туфайли Тожикистондан Челябинскка учаётган йӯловчилар рейси ҳам бошқа захирадаги аэродромга қӯнишга мажбур бӯлган.

Душанбедан Челябинскнинг Курчатов аэропортига учган самолёт Екатеринбургдаги захира аэродромига жӯнаб кетган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: