КИРИБ КЕЛГАН ЙИЛДА ТОЖИКИСТОНДА НИМА ӮЗГАРАДИ?

Биз 2022 йилдаги  асосий ӯзгаришлар ҳақида гапириб бермоқчимиз, улар у ёки бу даражада мамлакат аҳолисининг турмуши сифатига таъсир қилиши мумкин.

 

Узоқ кутилган Солиқ кодекси

Мамлакат аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволига бевосита ёки билвосита таъсир кӯрсатадиган асосий ӯзгариш – 1 январдан кучга кирадиган янги тартибдаги Солиқ кодексидир.

Янги Солиқ кодексининг қабул қилиниши бир ярим йил олдин кутилган эди, аммо пандемия бу режаларни кейинроқ муддатга сурди.

Янги Кодексда кӯплаб ӯзгаришлар, жумладан, солиқ меъёрларини камайтириш назарда тутилган.

 

Иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш

2022 йил давомида бюджетдан молиялаштириладиган барча ходимларнинг иш ҳақини ошириш кӯзда тутилмоқда. Шунингдек, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдори ошиши кутилмоқда.

 

Мамлакат президенти парламентга сӯнгги Паёмида 2022 йилнинг 1 январидан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маошларини 25 фоизга, бошқа барча давлат хизматчиларининг иш ҳақи ва стипендияларини эса 1 июлдан 20 фоизга оширишини таклиф қилган эди.

 

Тӯловлар ва жарималар қимматлашди

1 январдан бошлаб ҳисоб-китоблар бӯйича кӯрсаткич ҳажми 6,7 фоизга – 60 сомонийдан 64 сомонийгача ошди.

Визасиз режим

1 январдан бошлаб Тожикистон дунёнинг 52 давлати фуқаролари учун республикага кириши учун бир томонлама визасиз режим жорий қилди. Бундай шахсларнинг Тожикистон ҳудудида бӯлиш муддати ҳукумат қарори билан 30 кун қилиб белгиланган.

Тожикистоннинг 10 миллионинчи фуқароси

Мамлакат президенти ӯзининг Олий Мажлисга йӯллаган Паёмида жорий йилда республиканинг 10 миллионинчи фуқароси туғилиши кутилаётганини таъкидлади.

Сӯнгги 10 йилликда аҳолининг ӯртача йиллик ӯсиши 2,4 фоизни ташкил этганини ҳисобга олсак, юбилей кичкинтойни жорий йилнинг биринчи ярмида кутиш мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: