НАМОЙИШЧИЛАР ОЛМА-ОТА ШАҲАР МАЪМУРИЯТИГА ҲУЖУМ ҚИЛИШДИ

Минглаб намойишчилар резина калтак билан Олма-ота шаҳри маъмуриятига ҳужум қилишди, маҳаллий полиция шовқин чиқарадиган граната билан ўзларини ҳимоя қилишмоқда.

Уч мингга яқин намойишчи резина калтаклар билан  Олма-отанинг ҳокимиятига бостириб кирмоқда, дея хабар бермоқда «Sputnik Kazakhstan».

Полициячилар эски қароргоҳга чекинишди, у ҳокимиятдан 50 метр узоқликда жойлашган.

Ҳужумчилар бир неча полициячини дўппослаган, намойишчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларидан қалқон ва дубулғаларни олиб қўйишган. Маҳаллий полиция шовқин чиқарадиган граната билан ўзларини ҳимоя қилишмоқда.

Маълум қилинишича, намойишчилар ҳокимиятга киришди, улар ихтиёрида граната, қалқон ва таёқлар ҳам бор эди. Улар эшик ва синган ойналар орқали маъмурият биносига киришмоқда. Бинонинг ҳудудида отишма овози эшитилади.

Шаҳар ҳокимиятига ҳужумдан олдин одамлар Богенбаи Батир ва Абылай Хон кўчалари чорраҳасида йўлни тўсишди. Бунинг учун намойишчилар ҳовлилардан чиқинди қутиларини олиб чиқиб, ағдариб ташлашган.

Шундан сўнг, оломон ўша кеча оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтган Республика майдони томон ҳаракатланди.

Айни пайтда, худди шундай ҳолат Актобеда ҳам бўлмоқда. У ерда намойишчилар шаҳар мэриясига ҳам ҳужум қилмоқчи.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: