ТОЖИКИСТОН ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ ӮЗБЕКИСТОН КАТТА ТЕАТРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИНИ ТУЗДИ

С. Айний номидаги Тожикистон давлат академик опера ва балет театри ва Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон давлат академик Катта театри ӯртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум 4 январ куни Тошкентда имзоланди, деб хабар беради Ӯзбекистон Катта театри Facebookдаги саҳифасида.

Қайд этилишича, меморандум ӯзаро манфаатли ҳамкорлик тӯғрисидаги шартномаларни муҳрлаб, театрлар ӯртасидаги дӯстона алоқаларни самарали ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ушбу Меморандум  ҳар икки томон жамоаларининг гастрол фаолияти учун кенг имкониятлар очади; яккахон ва ижрочи гуруҳлар алмашинуви; спектаклларни амалга ошириш бӯйича қӯшма ижодий лойиҳалар; театр ва кӯнгилочар муассасаларнинг етакчи мутахассислари томонидан маҳорат дарсларини ӯтказиш; мусиқа танловлари ва фестивалларида иштирок этиш ва яна бошқа кӯп нарсалар”, дейилади хабарда.

Тожикистон театри Тошкентга иш сафари билан ташриф буюрган театр бадиий раҳбари Сайфулло Юсупов томонидан меморандум имзоланганини тасдиқлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: