ЁМҒИРЛАР ВА ТУМАН. ЯНВАР ОЙИДА ТОЖИКИСТОНДА ОБ-ҲАВО ҚАНДАЙ БӮЛИШИ ҲАҚИДА СИНОПТИКЛАРНИНГ МАЪЛУМОТИ

Ҳафта сӯнгига қадар ёғингарчилик кӯп бӯлади.

Тожикистон синоптикларининг дастлабки маълумотларига кӯра, мамлакатда 8 январга қадар вақти-вақти билан  ёмғирли ҳаво кузатилади, деб хабар берди “Азия-Плюс”га республика гидрометеорология агентлиги.

Манбанинг маълум қилишича, шу кунларда айрим ноҳияларда туман тушиши мумкин. Умуман олганда, мамлакатимизда ҳаво булутли бӯлади, водийларда баъзи ноҳияларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қор ёғиши кутилади.

 

Яқин кунларда пойтахтда қор ёғиши кутилмайди.

Душанбеда шу кунларда ҳаво булутли бӯлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол ғарб томондан 4-9 м/с эсади. Кечаси 2-5 даража , кундузи 8-10 даража илиқ бӯлади.

Шу билан бирга, агентлик ӯзининг расмий сайтида огоҳлантирганидек, 5-6 январ кунлари республика бӯйсунишидаги  айрим тоғли ҳудудларда ва ТБМВ ғарбида қор кӯчкиси тушиши мумкин.

Эслатиб ӯтамиз, 3 январ куни содир бӯлган 14 та қор кӯчкиси сабабли Душанбе-Чаноқ автомобил йӯлида кечки пайт барча турдаги транспорт ҳаракати тӯхтатилган эди.

 

Шунингдек, Душанбе–Хоруғ автомобил йӯли ҳам ёпилган. Бу йӯлда вазият ҳозирда қай ҳолатда экани ҳақида маълумотга эга эмасмиз.

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети Тожикистоннинг тоғли йӯлларида қор босиб қолиш даражаси юқорилиги ҳақида огоҳлантирган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: