ҚОЗОҒИСТОНДА НИМАЛАР БӮЛЯПТИ?

Қозоғистондаги намойишлар чоғида 95 нафар полициячи яраланган, 200дан ортиқ киши қӯлга олинган.

Қозоғистонда тӯртинчи кундирки, суюлтирилган газ нархи ошиши билан боғлиқ митинглар тарқамаяпти. Ҳаммаси нимадан бошлангани ва ҳозир нималар содир бӯлаётгани CentralAsia материалларида.

 

Нега суюлтирилган газ нархи ошди?

Суюлтирилган газ бозорини босқичма-босқич либераллаштириш мақсадида 2018 йилда “Газ ва газ таъминоти тӯғрисида”ги қонунда 2019 йилдан бошлаб суюлтирилган  газ савдосини электрон савдо майдончалари (ЭСМ) орқали босқичма-босқич ӯтказишни назарда тутувчи ӯзгартириш киритилди.

2019-2021 йиллар давомида 5 фоизлик савдодан бошлаб ЭСМ орқали сотилган суюлтирилган газ ҳажми ошди. 2022йил 1 январдан эса қонун хужжатларига мувофиқ газ савдосининг товар-хомашё биржалари орқали 100 фоизга ӯтиши амалга оширилди.

Натижада, Мангистаудаги ёқилғи қуйиш шохобчалари учун газ нархи бир тонна учун 136 минг тенге ёки литри учун 80 тенге атрофида бӯлди. Мангистауда ҳозирги чакана нарх бир литр учун 100 тенгедан 120 тенгегача.

Намойишчилар нимани талаб қилишди?

Жанаозендаги норозилик намойишлари 2 январ куни эрталаб  ӯнлаб, кейин эса юзлаб одамлар шаҳар марказида газ нархини 120 тенгедан 60 тенгега туширишни талаб қилиб тӯпланган пайтда бошланган.

Жанаозенда одамлар газ нархини пасайтиришни талаб қилиб, кеч тунгача кӯчада қолдилар ва кундузи шаҳарнинг марказий кӯчасини тӯсиб, ҳукуматни уларнинг талабларига жавоб беришга чақирдилар. Куннинг иккинчи ярмида бу ерда мингдан ортиқ одам йиғилди.

Жанаозендаги намойишчиларни шаҳар атрофидаги шаҳарчалар  ҳам  қӯллаб-қувватлаган ва у ерда ҳам намойишчилар  тӯпланган. Намойишлар 3 январ куни ҳам давом этди. Эрталаб марказий майдон яна намойишчилар билан тӯлди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев вазиятга муносабат билдирди ва ҳукуматга Жанаозендаги вазиятни ҳуқуқий соҳада иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда зудлик билан кӯриб чиқишни топширди.

3 январ куни Бош вазир Аскар Мамин ҳукумат Жанаозендаги вазият юзасидан чора кӯришни маълум қилди.

Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларига нисбатан нархларни белгилаш бӯйича текширув бошланди. Маълум қилинишича, Мангистау вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари газ нархини бир литр учун 120 тенгедан 85-90 тенгега туширишга қарор қилган.

3 январ куни кечки пайт Мангистау вилояти ҳокими Нурлан Ногаев намойишчилар олдига чиқди. У суюлтирилган газ нархини пасайтириш бӯйича ҳукумат томонидан кӯрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирди. Ҳоким газ нархи 120 тенгедан 85-90 тенгега туширилишини айтди, бироқ намойишчилар бир литри учун 50 тенге талаб қилишди.

 

4 январ куни бошқа вилоятлар аҳолиси мангистауликларни қӯллаб-қувватлаш учун митингда қатнаша бошладилар.

Бош вазир ӯринбосари Ерали Тугжанов намойишчилар билан бӯлиб ӯтган учрашувда уларнинг талаблари қондирилиши ва газ нархи 50 тенгега тушишини  маълум қилди.

Оммавий ахборот воситалари Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида, хусусан, Актобе ва Атирауда ҳам норозилик акциялари ҳақида ёза бошлади. Ижтимоий тармоқларда намойишчилар ва полиция ӯртасидаги тӯқнашувлар акс этган видеолар пайдо бӯлди.

4 январ куни кечки пайт митингни тарқатишга уриниш бошланди. Соат 22:00 дан сӯнг Олмаота ва айрим вилоятларда мессенжерлар ишламай қолди.

Олмаотадаги Республика майдонида намойишчилар полициячиларни калтаклаб, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг машиналарини ёқиб юборишди.

Хавфсизлик кучлари намойишчиларни ҳайдаш учун кӯздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

 

Расмийларнинг муносабати қандай?

Президент Қосим-Жомарт Токаев 4 январ куни кечки пайт намойишчилардан жамият барқарорлиги ва бирлигини бузишдан манфаатдор бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни сӯради.

 

Сӯнгра Токаев Олмаота ва Мангистау вилоятида 5 январ соат 1:30дан 19 январ соат 00:00 гача фавқулодда ҳолат жорий қилди.

5 январга ӯтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди.

Қозоғистон бош вазири вазифаси вақтинча Смаилов Алихан Асханович зиммасига юкланди. Илгари Қозоғистон Республикаси бош вазири Аскар Мамин эди.

 

Норозилик намойишлари чоғида 200дан ортиқ киши ҳибсга олинди, тӯқнашувлар чоғида камида 95 нафар ички ишлар органлари ходимлари яраланди, деб хабар бермоқда «Казинформ» республика Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: