ҚОЗОҒИСТОН ҲУКУМАТИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚДИ

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 5 январ куни мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилди. Токаев чоршанба куни тегишли фармонни имзолади, деб хабар беради INTERFAX.

«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 70–моддасига мувофиқ қарор қиламан: Қозоғистон Республикаси ҳукумати истеъфоси қабул қилинсин”, – дейилади фармонда.

«Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг вазифалари вақтинчалик Смаилов Алихан Асхановичга юклансин”,– дейилади ҳужжатда.

Фармонга кӯра, ҳукумат аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тасдиқланмагунча ӯз вазифаларини бажаришда давом этади.

Ушбу фармон имзоланган кундан кучга киради.

Истеъфога чиққан ҳукуматни 2019 йил февралда Бош вазир этиб тайинланган Аскар Мамин бошқарган.

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқишидан олдин оммавий норозилик  намойишлари бӯлиб ӯтди. Якшанба куни Жанаозен шаҳрида суюлтирилган газ нархи ошишига қарши бошланган митинглар бутун мамлакат бӯйлаб норозилик намойишларига айланиб кетди.

Қозоғистоннинг қатор шаҳарларида одамлар Жанаозендаги намойишчиларни қӯллаб-қувватлаш учун кӯчаларга чиқди. Газ нархини пасайтириш талабларидан ташқари, одамлар халқ фаровонлигини ошириш, ҳукуматни истеъфога чиқариш ва бошқа талабларни илгари сура бошлади. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри Олмаотада тартибсизликлар бошланди.

Чоршанбага ӯтар кечаси мамлакат  президенти Қосим-Жомарт Токаев Олмаота ва Мангистау  вилоятида 19 январга қадар фавқулодда вазият эълон қилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: