АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ САФАРМУХАММАД ИЖРО ЭТГАН ТОЖИКЧА «КАМАРОБ» ҚЎШИҒИНИ ТИНГЛАЙДИ

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен 2021 йилда тинглаган севимли қўшиқлари ҳақида гапирди. Улар орасида тожикистонлик хонанда Сафармухаммади Рустамнинг «Камароб» деб номланган композицияси ҳам бор.

Энтони Блинкен янги йил олдидан ўзининг Twitter саҳифасида севимли қўшиқларининг плейлистларини жойлаштирди. У «уйда» ва «йўлда» номлари остида иккита рўйхатни жойлаштирди.

«Уйда» рўйхатига Жастин Бибер, Дайана Росс, Брунo Марс, Тейлор Свифт ва бошқа америкалик хонандаларнинг 17 та қўшиғи киритилган.

«Йўлда» плейлистида эса давлат департаменти раҳбари дунёнинг 36 нафар қўшиқчилари, жумладан, Сафармухаммади Рустам, Adel, Stromae, Dua Lipa,  Ориёно Саид ва бошқаларнинг композицияларини йиғди.

«Камароб» қўшиғи давлат котиби плейлистининг 27-ўрнида.

«Мусиқа одамларни бирлаштиради. 2021 йилнинг охирида мен бу йил (ёки яқинда) бутун дунёдаги санъаткорлар томонидан ижро этилган севимли қўшиқларимни баҳам кўраман. Умид қиламанки, бундан мен каби роҳатланасиз», — деб ёзади Блинкен ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Энтони Блинкен 2021 йил  26 январдан бери АҚШ Давлат котиби.

«Камароб» қўшиғи 2021 йил март ойида ёзилган. Сафармухаммад уни M.One билан бирга ижро этди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: