КХШТ ДАВЛАТЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНГА ТИНЧЛИКПАРВАР КОНТИНГЕНТИНИ ЖЎНАТАДИ

Кучлар ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш учун чекланган муддатга киритилмоқда.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномага кўра, ушбу мамлакатда тартибни тиклаш учун ташкилотнинг аъзоси ҳисобланган Қозоғистонга тинчликпарвар контингентини юбориш ҳақида қарор қабул қилди.

«Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг мурожаати муносабати билан ва Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва суверенитетига таҳдид туфайли, жумладан, ташқи аралашув оқибатида КХШТ Коллектив хавфсизлик Кенгаши Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ ушбу мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида КХШТ тинчликпарвар кучларини чекланган муддатга Қозоғистон Республикасига юборишга қарор қилди», — деди КХШТ Коллектив хавфсизлик Кенгаши раиси, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, деб хабар беради Арманистон бош вазирининг расмий сайти.

5 январ куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистонда тартибсизликлар уюштирган » аслида халқаро террорчи тўдалар хорижда жиддий тайёргарликдан ўтганини айтди. Уларнинг Қозоғистонга ҳужуми эса агрессия ҳаракати сифатида қаралиши лозим».

КХШТ расмий ҳужжатларига мувофиқ, «агар иштирокчи давлатлардан бири агрессия (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид солувчи қуролли ҳужум) га дучор бўлса, у иштирокчи давлатлар томонидан ушбу шартномада кўрсатилган барча давлатларига агрессия (хавфсизлик, барқарорлик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетга таҳдид солувчи қуролли ҳужум) сифатида қаралади».

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) котибиятининг хабар беришича, Қозоғистон томонининг ёрдам сўраб қилган мурожаатида бу мамлакатдаги вазият «четда ўргатилган тўдалар босқини» сифатида баҳоланган.

Маслаҳатлашувлардан сўнг КХШТ Коллектив хавфсизлик Кенгаши мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида чекланган муддатга «Қозоғистонга Коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди».

Масимов ўз лавозимидан маҳрум этилди

Айни пайтда, «Фергана»нинг хабар беришича, 5 январ оқшомида Қозоғистон Президенти Қоссим-Жомарт Токаев мамлакат бош махсус хизмати, Миллий хавфсизлик Комитети (КНБ) раҳбарини алмаштиргани ҳам маълум бўлди.

Бу истеъфо Токаев дарҳол мамлакатда «аксилтеррор операция» ўтказиш буйруғини берган пайтда амалга ошди ва Коллектив хавфсизлик ташкилоти (ОДКБ)га аъзо қўшни давлатлар ва ҳамкасбларидан ёрдам сўради.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Карим Масимовнинг ўрнига К.Токаев хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Ермек Сагинбаев қўйилди, деб хабар беради КазТАГ газетаси  ўзининг Telegram каналида.

Карим Масимов 2016 йил сентябридан бошлаб Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимини эгаллаган ва мамлакатдаги энг нуфузли ва Нурсултон Назарбоевга яқин кишилардан бири ҳисобланган.

Қозоғистон бўйлаб фавқулодда ҳолат 5 январдан 19 январгача жорий этилди.

Бугун нима бўлаяпти?

6 январ куни эрталаб Олма-ота талончилар ва тартибсизликларни қўзғатувчиларни тозалаш учун тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий KazTAG агентлиги.

Шаҳарда норозилик намойишлари натижасида талон-тарож бошланди, 400 кафе, дўкон ва офис бинолари талон-тарож қилинди. Талончилар, жумладан, фавқулодда хизматларга тегишли автомобилларни ҳам ёқиб юборишган.

Бир неча ўнлаб намойишчилар Олма-ота халқаро аэропортини қўлга олиб, бир неча соат ушлаб туришди. Кечаси ҳокимият намойишчиларни қўлга олишга муваффақ бўлди.

Қозоғистон ОАВсига кўра, тартибсизликлар вақтида саккиз нафар полициячи ва Миллий гвардиянинг аскарлари ҳалок бўлган. Яна 317 нафари яраланган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: