СУҒД МУЗЕЙИ АҲОЛИДАН 2 МИНГДАН ОРТИҚ ТАРИХИЙ БУЮМЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Йил давомида Суғд вилояти тарихий музейи фонди томонидан аҳолидан 65 минг сомонийлик 2049 та тарихий-маданий буюмлар, турли тарихий тангалар, ҳужжатлар, нодир қўлёзмалар харид қилинди.

«Хужанд қалъаси маданий-тарихий мажмуаси» Давлат муассасаси илмий ишлар бўлими бошлиғи муовини Нодира Олимовага кўра, ўтган йили аҳолидан тарихий ашёларни харид қилиш учун музейнинг 8 та йиғилиши ўтказилган.

Унинг сўзларига кўра, қўлга киритилган тарихий экспонатларнинг умумий сонидан 1919 таси бепул музей фондига, 361 таси асосий фондга ва 1688 таси музейнинг ёрдамчи фондига ўтказилган.

Ўтган йили Суғд вилояти тарихий музейига 28 минг 778 нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрган бўлса, шундан 2 минг 584 нафари музейга бепул кирган. 8111 меҳмонлар учун  370 илмий экскурсиялар ўтказилди.

«Умуман, ўтган йили Суғд вилояти тарихий музейи, академик Нўъмон Негматов номидаги археология музейи ва Камоли Хужандий уй музейига ташриф буюрганларнинг умумий сони 41 минг 309 кишини ташкил этди, уларнинг 624 нафари хорижлик меҳмонлардир», — дея қайд этди Нодира Олимова.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: