ТОЖИКИСТОНДА АҲОЛИНИНГ ПУЛ ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Кейинги беш йилда аҳоли даромадларини 2 баробарга ошириш режалаштирилмоқда.

Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида Тожикистон Президентининг ўтган йил 21 декабр куни эълон қилинган Паёми муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда мамлакат парламенти қуйи палатасининг Иқтисодиёт ва Молия масалалари бўйича қўмита раҳбари ҳамда Миллий патент ахборот маркази вакиллари иштирок этди, деб хабар беради иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Завки Завқизода давлат раҳбарининг мамлакатнинг келгуси беш йилга мўлжалланган тараққиёт дастурига доир кўрсатмаларига эътибор қаратди.

Жумладан, у бу даврда иқтисодиётнинг ўртача йиллик ўсишини таъминлаш 7% даражасида, 500 мингта янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг пул даромадини 2 баробар ошириш, аҳолининг ўрта синфидаги улушини 45% га етказиш ва шу билан камбағаллик даражасини 15% га камайтириш бўйича кўрсатмаларга ишора қилди.

Президентнинг Паёмида қайд этилишича, мустақиллик йилларида мамлакатда ўртача иш ҳақи-87 марта, нафақалар ҳажми — 80 марта ва аҳолининг пуллик даромадлари — 75 марта ошган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: