МЕҲНАТ ВАЗИРИ ТОЖИКИСТОНДА ӮРТАЧА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ ОШГАНИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ

Тожикистонда ӯртача иш ҳақи ӯтган йилга нисбатан 157,8 сомонийга ошган. Бу ҳақда Тожикистон меҳнат, муҳожирлик ва бандлик вазири Ширин Амонзода 5 январ куни мазкур бошқарманинг 2021 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг сӯзларига кӯра, 2021 йил 1 ноябр ҳолатига кӯра, Тожикистонда ӯртача иш ҳақи 1520,6 сомонийни (2022 йил 5 январ курси бӯйича 134,67 доллар)  ташкил этади.

«Бу ӯтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга ёки 157,8 сомонийга кӯпдир. Йил бошига нисбатан эса республикада ӯртача иш ҳақи 9,1 фоизга ёки 126,9 сомонийга ошди”, деб таъкидлади меҳнат вазири.

Унинг сӯзларига кӯра, энг кам иш ҳақи ҳали ҳам аввалги  даражада – 400 сомоний (36 доллар).

Республикада энг юқори  маошни банклар ва бошқа кредит–молия ташкилотлари ходимлари олади: ӯртача 4361 сомоний(386 доллар), алоқа ходимлари – 3240 сомоний 9288 доллар), кончилар – 3187 сомоний (282 доллар).

Мамлакатдаги энг паст маошни  деҳқонлар олади, улар ойига ӯртача 742 сомоний (66 доллар) оладилар.

Ӯртача иш ҳақининг ошишига қарамай, Тожикистон собиқ Шӯролар Иттифоқи мамлакатлари орасида иш ҳақи бӯйича охирги ӯринда туради.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон  мамлакат парламентига йӯллаган Паёмида республика мустақилликнинг 30 йилида ӯртача иш ҳақи 87 баравар, пенсиялар миқдори 80 баравар, аҳолининг пул даромадлари 75 баравар ошганлигини баён қилди.

Мамлакат президенти парламентга йӯллаган сӯнгги Паёмида 2022 йилнинг 1 январидан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маошларини 25 фоизга, бошқа барча давлат хизматчиларининг иш ҳақи ва стипендияларини эса 1 июлдан 20 фоизга ошириш тӯғрисида фармойиш берди.

Шунингдек, 2022 йилда энг кам иш ҳақи 50 фоизга, яъни ҳозирги 400 сомонийдан 600 сомонийга оширилиши маълум қилинди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: