ОАВ: ТОЖИКИСТОН ЖАНУБИДА ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА МАҲАЛЛИЙ РЕСТОРАНДА ОТИШМА СОДИР БӮЛДИ

Хатлон вилояти прокуратураси томонидан Жайхун ноҳияси ички ишлар бӯлими бошлиғи ва ноҳия марказий касалхонаси бош шифокори ӯртасидаги можаро юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса Янги йил кечаси маҳаллий ресторанлардан бирида юз берди, деб ёзади “Озодий” радиоси.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларнинг  5 январ куни  нашрияга маълум қилишича, 31 декабр куни кечки пайт содир бӯлган можаро чоғида ноҳия милиция бӯлими бошлиғи полковник Қурбонали Пӯлод Барфий ноҳия бош шифокори Ҳомиджон Абдулҳамидзоданинг пешонасига хизмат тӯппончасини тираб, икки марта ҳавога ӯқ узган.

 

3 январ куни Тожикистон Ички ишлар вазири Қурбонали Пӯлод Барфийни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди, Исроил Ғоибзода Жайхун ноҳияси милиция бӯлими бошлиғи вазифасини ижро этувчи этиб тайинланди, деб хабар беради манбалар.

Суҳбатдошларнинг сӯзларига кӯра, можаро газ қуйиш шоҳобчаларидан бирининг эгаси – бош врачнинг қариндоши томонидан маҳаллий милиция бошлиғига нисбатан ҳурматсиз муносабатда бӯлгани сабабли юзага келган.

Қурбонали Пӯлод Барфий “Озодий” радиоси билан қисқа суҳбатда “ҳеч қандай можаро бӯлмаган” деди холос.

Тожикистон ИИВ янги йил арафасида юз берган фавқулодда ҳолат ва Жайхун ноҳияси ички ишлар вазирлиги бӯлими раҳбарининг ишдан бӯшатилиши ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

Хатлон вилояти прокуратураси ички ишлар бӯлими бошлиғи ва ноҳия шифохонаси бош шифокори ӯртасида янги йил кечаси келиб чиққан жанжални тасдиқлади.

“Ҳодиса маҳаллий ресторанлардан бирида юз берган. Янги йил байрамида суд раиси ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат комитетининг маҳаллий бошқармаси бошлиғи иштирок этган. Йиғилганларнинг илтимосига кӯра, улар можарога аралашиб, милиция бошлиғидан тӯппончани тортиб олишди”, деди исмини ошкор қилишни хоҳламаган гувоҳ.

“Озодий” манбаларининг қайд этишича, маҳаллий прокуратура можаро ҳақида фақат 3 январ куни хабар топган.

Ҳомиджон Абдулҳамидзода, воқеа юзасидан прокуратура терговчиларидан изоҳ олишни маслаҳат бериб, суҳбатдан бош тортди.

Полковник Қурбонали Пӯлод Барфий ӯтган йилнинг март ойида Хатлон вилояти Жайхун ноҳияси ИИВ бӯлими бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Бунгача у Душанбедаги темир йӯл вокзалида Тожикистон ИИВнинг линия бӯлими бошлиғи бӯлиб ишлаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: