РУСТАМ ЭМОМАЛИ ЯНА БИР БОР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ АГЕНТИГИДАН ДУШАНБЕ ШАҲАР МАЪМУРИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШНИ СӮРАДИ

Душанбе шаҳри Раиси Рустам Эмомали Тожикистон давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлигидан пойтахтдаги давлат ҳокимияти ижроия органинг 2021 йилдаги молиявий фаолиятини текширишни сӯради, деб хабар қилди шаҳар  маъмурияти матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу қарор Душанбе шаҳри ижроия органининг ҳисобот йилидаги бюджет маблағларидан  шаффофлик ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ӯтамиз, Рустам Эмомали биринчи марта 2018 йил январ ойи охирида шаҳар маъмурияти фаолиятини текшириш мақсадида Агентликка мурожаат қилган эди.

Ӯшанда у Душанбе шаҳар маъмуриятида бюджет маблағларининг ӯзлаштирилиши, хусусан, “Манзили дастрас” лойиҳаси билан боғлиқ бӯлган фуқароларнинг мурожаатлари бӯйича  ойдинлик киритишни сӯраган.

Коррупцияга қарши кураш бӯйича Душанбеда бюджет маблағларини сарфлашни назорат қилиш мақсадида қурилаётган ва аввалроқ фойдаланишга топширилган 69 та объект текширилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: