СУҒД ВИЛОЯТИДА МАКТАБ ӮҚУВЧИЛАРИНИНГ ТАНЛОВИ БӮЛИБ ӮТМОҚДА

Қишки таътил кунлари суғдлик мактаб ӯқувчилари ӯртасида “Энг яхши китобхон” танлови  ташкил  этилди.

Танлов Суғд вилояти Маориф бошқармасининг чора-тадбирлар режаси доирасида ташкил этилди, деб хабар беради вилоят маъмурияти  матбуот хизмати.

“Энг яхши китобхон” танлови суғд вилояти Қӯшимча таълим маркази томонидан ӯтказилмоқда. Танлов шартларига кӯра, у икки ёш тоифаси – 14 ёшгача ва 14 ёшдан катта болалар ӯртасида ӯтказилади.

Танлов иштирокчилари шеърларни ёддан  ифодали ӯқишлари, айтиб беришлари ва тушунтириб беришлари лозим. Биринчи босқич 5-6 январ кунлари вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларидаги Қӯшимча таълим марказларида бӯлиб ӯтади. Танловнинг якуний босқичи 2022 йил 7 январга белгиланган.

Манбанинг маълумотига кӯра, минтақавий босқичнинг барча иштирокчилари Қӯшимча таълим марказининг Ифтихорномалари, ғолиблар эса, Суғд вилояти Маориф бошқармаси Дипломи билан тақдирланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: