ТОЖИКИСТОН ҚОЗОҒИСТОНГА ҲАРБИЙ ЁРДАМ БЕРИШГА ТАЙЁР

Тожикистон ҳарбийлари КХШТга аъзо мамлакатларининг бошқа ҳарбийлари ортидан мамлакат ҳукуматига ёрдам кӯрсатиш учун Қозоғистонга жӯнашга тайёр.

Тожикистон КХШТнинг Қозоғистонга ёрдам кӯрсатиш бӯйича операциясида иштирок этишга тайёр, деб хабар беради мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги.

Умуман олганда, Қозоғистондаги тинчликпарвар контингентга Россия, Беларус, Арманистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари киритилган.

«КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2022 йил 6 январда қабул қилинган қарорига мувофиқ, вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш учун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Коллектив тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга чекланган муддатга жӯнатилди”,- дейилади КХШТ котибияти хабарида.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: