ЭМОМАЛИ РАҲМОН ТОЖИКИСТОН ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 35 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ

7 январ куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон «Тожикистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш тўғрисида» ги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Таъкидланишича, фармон мамлакатнинг давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида имзоланган.

Тожикистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш 2026 йилнинг  9 сентябрида бўлиб ўтади.

Тожикистон ҳукуматига ҳозирдан ташкилий қўмита тузиш ва олти ой ичида 35 йиллик юбилейни нишонлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиш топширилди.

Ўтган йили Тожикистон ўз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлади.

Тожикистон давлат Мустақиллигининг йиллигига бағишланган тантанали тадбир  2021 йил 9 сентябрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.

«Ватанимизнинг замонавий тарихи саҳифаларида олтин ҳарфлар билан битилган бу ёруғ кун қадимий ва цивилизациялашган тожик халқи учун тарихий адолатнинг тикланиши, яъни тожик халқининг миллий мустақил давлатчилигининг бошланиш санасидир», — деган эди ўшанда Тожикистон Президенти.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, тожик халқи ҳаётининг энг оғир йилларининг энг муҳим сабоғи шундан иборатки, мамлакат ҳар бир фуқаросининг интилишларини рўёбга чиқариш, давлат тараққиёти ва Ватанини обод қилиш фақат тинчлик, осойишталик, сиёсий барқарорлик ва миллий бирлик шароитидагина эришиш мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: