ДУШАНБЕ – ХУЖАНД АВТОМОБИЛ ЙӮЛИДА СОДИР БӮЛГАН АВТОҲАЛОКАТДА ТӮРТ КИШИ ҲАЛОК БӮЛДИ

Вафот этганларнинг учтаси бир оиланинг аъзолари.

6 январ куни Душанбе – Хужанд автомобил йӯлида содир бӯлган йӯл транспорт ҳодисаси оқибатида тӯрт киши ҳалок бӯлди, яна икки киши жароҳат олди, деб хабар беради Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети.

ЙТҲ мазкур трассанинг 254–километрида, Деваштич ноҳияси кираверишида содир бӯлган.

«Рӯдакий ноҳиясида яшовчи 26 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mercedes Atego русумли юк машинаси Истаравшандан Хужандга кетаётиб Деваштич ноҳиясида яшовчи 46 ёшли фуқаро бошқарувидаги Opel Zafira русумли автомашинага бориб урилган”, дейилади хабарда.

Тӯқнашув натижасида Opel ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йӯловчиси – бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳодиса жойида ҳалок бӯлдилар.

Mercedes Atego ҳайдовчиси ва унинг йӯловчиси тан жароҳати олиб, Спитамен ноҳияси касалхонасига ётқизилган.

«Фавқулодда вазиятлар комитетининг Суғд вилоятидаги тезкор қутқарув бӯлинмаси қутқарувчилари махсус техника ва техник воситалар билан воқеа жойига етиб келдилар. Қутқарувчилар гидравлик асбоблар ёрдамида пачоқланган хориж автомобилининг эшикларини кесиб, одамларни олиб чиқиш учун автомобил томини очишган”, дейилади Фавқулодда вазиятлар комитети хабарида.

Ички ишлар вазирлиги ДАН ходимлари ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: