ЧОРШАНБЕ ЧОРШАНБИЕВ КИМ ВА У НИМАСИ БИЛАН МАШҲУР?

Жангчи, блогер, экстремал ҳайдовчи ва у  ғайриоддий, оригинал  баёнотларни яхши кӯради.

Россиядан депортация қилинган ММА жангчиси ва блогер Чоршанбе Чоршанбиев Душанбе аэропортида қӯлга олинди. Унга нисбатан ТР  Жиноят кодексининг икки моддаси билан жиноий иш қӯзғатилди.

У ёшлар орасида жуда машҳур. Ҳибсга олинганидан сӯнг ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари уни қӯллаб-қувватлаб, жангчини озод қилишга чақирган флеш–мобни бошлаб юбордилар.

Ушбу мақолада биз у ҳақидаги барча маълумотларни тӯплашга қарор қилдик.

Чоршанбиев нимада айбланмоқда?

Душанбе шаҳри Шоҳмансур ноҳияси прокуратураси Чоршанбиевга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 189 ва 307–моддаси билан жиноят иши қӯзғатди. У 189–моддага асосан ижтимоий, ирқий, миллий, минтақавий, диний (конфессиявий) адоват қӯзғатишда айбланмоқда.

Расмийлар уни блогер сифатида ижтимоий тармоқларда, хусусан, Instagramдаги шахсий саҳифасида миллий ва минтақавий адоватни қӯзғатиш ва оммавий тартибсизликка чақирувчи провакацион нутқлар ишлатганликда айбламоқда.

Прокуратуранинг расмий ҳисоботида  2014 йилнинг май ойида Хоруғ шаҳар ички ишлар бошқармаси Чоршанбиевга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 244–моддаси билан жиноят иши қӯзғатилгани қайд этилган. У Хоруғ шаҳрида яшовчи Абулназар Мамадкаримовнинг шахсий мулкини ӯғирлашда айбланиб, 2014 йилнинг ноябрида унга нисбатан амнистия қӯлланилган.

 

Профессионал жангчи

 

Чоршанбе ёшлигидан енгил атлетика билан шуғулланган, кейин эса ӯзини ҳимоя қилишни ӯрганиш учун жанг санъатига ӯтган. Янги машғулотда унинг ғайрати, қобилияти намоён бӯлди ва кӯп ӯтмай умидли шогирдни тажрибали устози Амран Музифшоев ӯз қаноти остига олди.

 

У 2016 йилдан буён профессионал аралаш яккакураш бӯйича мусобақаларда қатнашиб келади. Чоршанбе бор-йӯғи 10 та жанг ӯтказиб, олтита ғалаба қозонган ва учта мағлубият аламини тотиб кӯрган, унинг иштирокида яна бир жанг дуранг билан якунланган. У FNG, OFS, GRPкаби акциялар турнирларида қатнашган. У Артур Шапиев, Абдулсалом Абакаров, Ӯткирбек Хотамов каби рақиблари билан рингда тӯқнаш келган.

Поп-ММА деб номлаган мусобақада Чоршанбиев кичик шаҳарча юлдузига айланди: у яхши жанг қилар, матбуот анжуманида ӯзини эркин тутарди ва шу билан доимий равишда турли тӯқнашувларнинг иштирокчисига айланди.

Машҳур блогер

Чоршанбе Чоршанбиев Инстаграмда анча машҳур бӯлиб, унинг обуначилари сони 430 мингдан ошади. Спортчи ӯзининг шахсий блогида асосан жангга тайёргарлик кӯраётган сайр ва машғулотларидан фото ва видеоларни жойлаштирган. У ӯзининг URJ WEAR кийим брендини ҳам реклама қилди. Инстаграмда мунтазам равишда шов-шувли баёнотлар билан жонли эфирга чиқди.

Поп-ММА да у ҳақиқий юлдуз. Сарлавҳада унинг номи тилга олиниши Youtubeда видеонинг кӯп сонли томошасига кафолат берар эди..

 

Ғайриоддий ва шов-шувли баёнотлар

Юқорида айтиб ӯтилганидек, Чоршанбиев ноодатий ва шов-шувли баёнот беришни ёқтиради. Охирги баёнотни у Iron King Youtube-каналида берган интервюсида айтган, яъни русларни нацизмда айблаган.

 

Юқори тезликдаги сайр

Спортдан ташқари Чоршанбиев юқори тезликда автомобил бошқаришни яхши кӯради, шунинг учун уни Россиядан депортация қилишган. Москвада 3 декабр куни у ӯзининг Toyota Camry автомобилида Лефортова туннели орқали катта тезликда ҳайдаб, йӯл ҳаракати қоидаларини бузганлиги акс этган видеони эълон қилганидан сӯнг қӯлга олинган. Бундан ташқари, унинг Россияда амал қиладиган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ОСАГО суғурта полиси бӯлмаган.

 

Қизиқарли фактлар

 2020 йилда  Чоршанбиев ӯзининг URJ WEAR кийим-кечак линиясини ишга тушириб, ҳар бир кишига “бош ҳарфли бренд”нинг урф бӯлган қалпоқлари, футболкалари, панамалари, бейсбол қалпоқлари, ниқоблари ва ёмғирпӯшларини сотиб олиш имконини берди.

У ӯз танасини татуировка билан безашни яхши кӯради, бӯйнида King ёзувли тож “наколка”си бор.

 

Қисқача таржимаи ҳол

Чоршанбиев 1995 йилда Хоруғ шаҳрида туғилган.

Спортчи шахсий ҳаёти ҳақида гапирмасликни афзал кӯради, шунинг учун мухлисларининг катта армияси унинг юраги банд ёки банд эмаслигини фақат тахмин қилишлари мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: