ҚОЗОҒИСТОН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ: АКСИЛТЕРРОР МАХСУС ОПЕРАЦИЯСИ ДАВОМИДА 4 МИНГГАЧА ТЕРРОРЧИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Қозоғистон ички ишлар вазирлиги қўлга олинган террорчилар сони бўйича янгиланган маълумотларни тақдим этди. Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, аксилтеррор махсус операцияси давом этмоқда, унинг давомида мамлакат бўйлаб 4 минггача террорчи қўлга олинган.

Энг кўп ҳибсга олишлар Олма-ота шаҳрида содир этилган бўлиб, унда бузғунчи унсурларни тозалаш бўйича тезкор тадбирлар давомида 100 дан зиёд шахснинг фаолияти бостирилди.

Ҳозирги кунда давлат идораларининг барча бинолари назоратга олинган.

Патрул полицияси жамоат тартибини таъминлайди. Жанговор бўлинмалар мўътадил фаолият кўрсатмоқда, дейилади ички ишлар вазирлиги баёнотида.

102 хизмати ишламоқда. Навбатчилик бўлимида кунига ўртача 1200 дан ортиқ қўнғироқ қабул қилинади.

Ички ишлар вазирлигининг огоҳлантиришича, қўлга олинган жиноятчилар умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинади.

Бу орада Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев ўзининг Твиттердаги саҳифасида мурожаат билан чиқди. Унинг постлари инглиз тилида чоп этилмоқда, деб ёзади РИА Новости.

Токаев, жумладан, шундай ёзади:

«2022 йил 2 январ куни мен зудлик билан ғарбий Қозоғистонда намойишчилар ташвишларига жавоб қайтариш ва суюлтирилган табиий газ нархларини тартибга солиш чора-тадбирлари мажмуини амалга ошириш учун ҳукуматга кўрсатма бердим.

Афсуски, Қозоғистоннинг бир неча вилоятлари ва Олма-отадаги норозиликлар агрессиянинг авж олишига олиб келди. Шунинг учун мен ҳукуматни ишдан бўшатиш ва умуммиллий комендантлик соати эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилдим.

Бу саъй-ҳаракатларга қарамай, норозилик бутун мамлакат бўйлаб агрессиянинг янада авж олишига олиб келди, ҳукумат, маъмурий бинолар ва ҳарбий базаларга исён ва ҳужумлар уюштирди, Олма-ота аэропорти босиб олинди.

Вазиятни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, Қозоғистон мамлакат ташқарисида тайёрланган жиноятчилар ва террористик гуруҳлар томонидан яхши тайёрланган ва мувофиқлаштирилган қуролли тажовузига дуч келмоқда. Мен Миллий хавфсизликка таҳдидни бартараф этиш ва Қозоғистон фуқароларининг ҳаёти ва мол-мулкини ҳимоя қилиш учун терроризмга қарши кураш операциясини бошлашни буюрдим.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда аксилтеррорчилик операцияси олиб борилмоқда. Полиция кенг кўламли ва мувофиқлаштирилган ишларни амалга оширмоқда. Миллий гвардия ва қуролли кучлар Конституцияга мувофиқ қонун ва тартибни тикламоқда.

Мен ҳуқуқ-тартибот идораларига қуролли босқинчилик ҳаракатига олиб келган вазиятнинг туб сабабларини аниқлаш ва қонунни бузганларни жавобгарликка тортиш учун тергов гуруҳи тузишни буюрдим.

Тинчликпарвар қўшинлар КХШТга аъзо давлатларнинг кўп миллатли кучлари таркибида жойлаштирилган бўлиб, улар Қозоғистон вазият барқарорлашгунга қадар у ерда бир неча муддат қолади.

Қозоғистон хорижий дипломатик миссияларнинг, шунингдек, хорижий компаниялар ва инвесторларнинг ходимлари ва мол-мулкини хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда давом этади.

Бандитлар ва террорчилар махсус марказлар томонидан жуда яхши ўргатилган, яхши ташкил этилган. Уларнинг айримлари қозоқ тилида гаплашмаган. Олма-отада террор ҳужумлари камида олти тўлқин бўлиб ўтди, уларнинг ҳаммаси (гап «қароқчилар ва террорчилар» ҳақида бормоқда) 20 минг эди.

Улар полициячилар ва ёш аскарларни уриб ўлдирган, маъмурий биноларга ўт қўйган, хусусий бинолар ва дўконларни талон-тарож қилган, оддий фуқароларни ўлдирган, ёш аёлларни зўрлаган.

Менинг асосий фикрим: ҳеч қандай террорчилар билан мурасога келмаймиз, биз уларни ўлдиришимиз керак.

Tўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун очиқ эшиклар сиёсати Қозоғистоннинг асосий стратегияси бўлиб қолади».

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: