ҚОЗОҒИСТОН: ОЛМА-ОТАДА ОТИШМА, КХШТ ДАВЛАТЛАРИ ҲАРБИЙ ЁРДАМ ЖӮНАТМОҚДА

Қозоғистонни суюлтирилган газ нархи ошишига қарши оммавий норозилик намойишлари қамраб олди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, ҳукумат истеъфога чиқарилди.

Кун якунлари –6 январ

  • Олма-ота марказидаги, Республика майдони ҳудудидаги жанг якунланди, намойишчилар ӯлдирилди ёки тарқалиб кетдилар;
  • собиқ пойтахтнинг айрим жойларида ҳали ҳам отишма овозлари эшитилмоқда;
  • Олма-ота полицияси район идораларидан бирига уюштирилган ҳужумни қайтарганини эълон қилди, ҳужумчилар ӯлдирилди;
  • ИИВ тасдиқлашича, тӯқнашувларда 18 нафар хавфсизлик хизмати ходими халок бӯлган, 748 нафар яраланган, қарийб 2,3 минг киши ҳибсга олинган;
  • Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида, жумладан, Жанаозенда давом этаётган норозилик намойишлари ҳақида маълумот олинди. Қизилӯрда вилояти раҳбари “Хабар-24” телеканали эфирида у ерда “антитеррор операцияси” ӯтказилаётганини маълум қилди;
  • Россия телевидениеси маълумотларига кӯра, Қозоғистонга биринчи рус десантлари етиб келди, улар тез орада жойлаштирилади;
  • КХШТга аъзо бошқа давлатлар Қозоғистон хавфсизлик кучларига ёрдам берадиган контингентни тӯлдиришга ваъда беришмоқда: Беларус тинчликпарвар рота (100-300 жангчи), Тожикистон – 200 аскар, Арманистон – 70 га яқин аскар юборишга ваъда бермоқда. Қирғизистон қӯшни Қозоғистонга аскар юбориш қарорини жума кунигача қолдирди.

Олма-отада нималар бӯляпти

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг энг йирик шаҳри Олма-отада расмийлар “антитеррор” деб аталган ҳарбий операция давом этаётгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда Россия ахборот агентликлари “Хабар-24” телеканали маълумотига таяниб, ҳуқуқ-тартибот идоралари Олма-ота шаҳрининг марказий майдони ва президент қароргоҳини намойишчилардан озод қилгани ҳақида хабар бермоқда. Бу маълумотлар бошқа манбалардан ҳали тасдиқланмаган.

 

АҚШ Қозоғистонни инқирозни тинч йӯл билан ҳал қилишга чақирмоқда

АҚШ давлат департаменти раҳбари Тони Блинкен Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қозоғистон ҳукуматини “инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳлда инқирозни тинч йӯл билан ҳал қиишга“ чақирди.

 

2,3 нафар қӯлга олинди

Пайшанба оқшомига қадар бутун мамлакат бӯйлаб намойишлар ва тартибсизликларнинг 2298 нафар иштирокчиси қӯлга олинди, деб хабар бермоқда orda.kz Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб.

ИИВ маълумотларига кӯра, тӯқнашувларда 18 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бӯлган, 748 нафари яраланган.

Ӯлдирилган намойишчилар (ва талончилар) сони ҳақида маълумот берилмаган.

 

Қозоғистон ишбилармонлари тартибсизликлардан кӯрилган зарарни 91 миллион долларга баҳолаган.

 

 

«Зарар асосан фасад ва биноларнинг шикастланишидан ибора бӯлиб, қимматбаҳо техника, жиҳозлар, интерер буюмлари, товар захираларини ӯғирлаш билан боғлиқ кӯплаб ҳолатлар мавжуд”, -дейилади РБК хабарида.

Олма-отада отишмалар давом этмоқда, бироқ мамлакатнинг бошқа шаҳарларида норозилик намойилари тинч ӯтган ва давом этмоқда.

 

Олма-отадаги телеминора забт этилгани ҳақидаги қарама-қарши хабарлар

Кун давомида Олма-отадан намойишчилар “Коктобе” телеминорасини забт этгани ҳақида хабарлар келди. Ҳозирда шаҳар маъмурияти ҳеч қандай эгалик бӯлмаганини айтишмоқда.

Бир кун аввал интернет узилиши билан бир вақтнинг ӯзида кӯплаб телеканаллар Қозоғистон эфиридан ғойиб бӯлди, марказдаги баъзи телекомпанияларнинг офислари ҳам талон-тарож қилинган.

 

Биринчи рус бӯлинмалари Қозоғистонга етиб келди

Россия агентликларининг Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришларича, КХШТ контингенти Россия қисмининг биринчи бӯлинмалари Қозоғистонга етиб келди.

КХШТ контингенти норозилик ва тартибсизликларни бостиришда Қозоғистон хавфсизлик кучларига ёрдам бериши керак бӯлади. Бир кун аввал Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, ёрдам сӯраган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: