ӮЗБЕКИСТОН ГАЗ ЭКСПОРТИНИ ТӮЛИҚ ТӮХТАТДИ

Ӯзбекистон мамлакат ичидаги мавсумий истеъмолни қоплаш мақсадида  табиий газ экспортини тӯлиқ тӯхтатди, деб хабар беради Фергана.ру

Аввалроқ Ӯзбекистон Бош вазири Абдулло Арипов 2025 йилгача газ экспорти тӯхтатилишини айтган эди. Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжларини ёқилғи билан таъминлаш учун табиий газни республика ичида тӯлиқ қайта ишлаш режалаштирилган.

Сӯнгги йилларда Ӯзбекистон табиий газни хорижга сотишни жиддий қисқартирди. 2020 йилда Россияга экспорт  бутунлай тӯхтатилди ва Хитойга етказиб беришни уч баравар камайтирди.

Бир йил аввал Россия 6,8 миллиард кубометр ӯзбек газини сотиб олган ва харид қилиш бӯйича Хитойдан (5,1 миллиард) ӯзиб кетган эди. Имзоланган  шартномаларга кӯра, 2020 йилда Қирғизистонга қарийб 60 миллион кубометр, Тожикистонган эса 200 миллион кубометр экспорт қилиш режалаштирилган эди.

Айни пайтда Ӯзбекистон газ импортини оширмоқда. 2020 йилда «Газпром»  бу мамлакатга 0,9 миллиард кубометр, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 1,5 миллиард кубометр туркман газини етказиб берган.

Давлат статистика комитети маълумотларига кӯра, 2020 йилда Ӯзбекистонда газ қазиб олиш ӯтган йилга нисбатан 17,8 фоизга – 60 миллиарддан 49,7 миллиард кубометрга камайган. 2021 йилда 53,8 миллиард кубометр ишлаб чиқариш кӯзда тутилган. Январ– август ойларида мамлакатда 35,2 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга ёки 2,7 миллиард кубометрга кӯпдир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: