ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ: “ЯККАСАРОЙ”ДАГИ ЁНҒИН КОНДИНЦИОНЕР НОСОЗЛИГИ ТУФАЙЛИ СОДИР БӮЛГАН

ИИВ  ёнғин пайтида бинодан  нималар қутқариб қолингани ҳақида хабар берди.

Тожикистон ИИВ хабар беришича 7 январ куни пойтахтдаги “Яккасарой” ресторанида содир бӯлган ёнғинга кондиционернинг носозлиги сабаб бӯлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кӯра, қутқариб қолинган мол-мулк миқдори қарийб 7 миллион 650 минг сомонийни ташкил этади, бироқ етказилган зарар миқдори ҳалигача аниқланмаган, дейилади бошқарма хабарида.

ИИВ хабар беришича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тергов ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ӯтамиз, Саъдий Шерозий 22/2 манзилида жойлашган “Яккасарой” ресторанида ёнғин соат 10:30да бошланган. Сӯнгра олов бутун бино бӯйлаб тарқалган.

Ёнғин содир бӯлгандан бир неча дақиқа ӯтгач, воқеа жойига 10га яқин ӯт ӯчириш машинаси етиб келган, бир соатда ӯт ӯчирувчилар ёнғинни ӯчиришга муваффақ бӯлган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: