ОЛМА-ОТАДАН ДУШАНБЕГА МУНТАЗАМ ҚАТНАЙДИГАН АВИАРЕЙС ВАҚТИНЧА БЕКОР ҚИЛИНДИ

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри аэропорти мамлакатдаги вазият барқарорлашмагунча ёпилади.

Air Astana авиакомпаниясининг Олма-отадан Душанбега мунтазам авиақатнови бекор қилинган. Бу ҳақда Тожикистон пойтахти халқаро аэропортига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Ҳаво бандаргоҳининг аниқлик киритишича, бундай чоралар Қозоғистондаги беқарор вазият туфайли қабул қилинган.

Бу хабарни Тожикистон ҳукумати қошидаги фуқаро авиацияси агентлиги тасдиқлади.

«Бизнинг маълумотларимизга кўра, Олма-ота аэропорти  2022 йилнинг  11 январигача фуқаролик самолётлари қатнови учун ёпиқ», — дея таъкидлади манба.

ТАСС Агентлик билан суҳбатда аниқлик киритишича, шаҳарлар ўртасидаги рейслар ҳар ҳафта чоршанба кунлари Somon Air ва якшанба кунлари Air Astana авиакомпаниялари орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Душанбедан учган самолёт Олма-отага хавфсиз тарзда қўниб, яна ортга қайтган.

9 январ куни жами 23 рейс бекор қилинди.

Қозоғистон ички ишлар вазири раҳбари Ерлан Тургумбаевга кўра, Қозоғистондаги намойишлар пайтида Олма-ота аэропортига 800 га яқин зўравон ҳужум қилган.

Натижада 60 рейс бекор қилинди, бу эса транспорт кризисига олиб келди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: