ТОЖИКИСТОННИНГ ТОҒ ЙЎЛЛАРИДА ТУМАН ТУШИШИ ВА ҚОР КЎЧКИЛАРИ КУЗАТИЛАДИ

Тожикистон Гидрометеорология агентлигининг хабар беришича, республика бўйсунувидаги ноҳиялари, Хатлон ва Суғд вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларидаги йўлларда туман тушиши ва сирпанчиқ бўлиши башорат қилинмоқда.

Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси матбуот марказининг «Азия-Плюс»га хабар беришича, шу кунларда қор кўчкилари ва тош тушиши хавфи сақланиб қолади.

«Ҳайдовчилар учун энг жиддий хавфлардан бири-туман. Бу табиий ҳодиса автомобил атрофида кўринишни сезиларли даражада чеклайди, бу эса бевосита тўқнашувлар ва йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортишига олиб келади», — дея қайд этди ФҲҚ.

Шу муносабат билан қўмита ҳайдовчиларга шу кунларда йўлга чиқишда имкон қадар эҳтиёт бўлишни тавсия этади. Туман шароитида хавфсиз ҳайдашнинг асосий кафолати тезликни пасайтириш кераклигини унутмаслик керак.

ФҲҚ ҳайдовчиларга автомобилнинг техник ҳолатига, айниқса тормоз тизимига, ғилдиракларнинг ҳолатига ва уларнинг мавсумга мослигига алоҳида эътибор беришни эслатади, барча оптика иш тартибида бўлиши керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: