ТР ИИВ ҲУШИДАН КЕТГАН ҲАЙДОВЧИ БИЛАН СОДИР БЎЛГАН АВАРИЯ ТАФСИЛОТЛАРИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Манбанинг хабар беришича, 31 ёшли автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши очилган ва у 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ички ишлар вазирлиги ва Душанбе шаҳри ички ишлар бўлими шанба куни пойтахтнинг «Корвон» бозори яқинида рўй берган авария тафсилотларини, беҳуш бўлган ҳайдовчи автобусни одамлар устига бошқариб юборганида, бир аёл ҳалок бўлганини маълум қилди.

18-автобус ҳайдовчиси, Варзоб ноҳиясида истиқомат қилувчи 31 ёшли Шуҳрат Мирдонов автобусни «Корвон» бозори яқинидаги йўлда бошқариб кетаётган пайтда ҳушини йўқотган.

«У автобусни бошқаришдан олдин «Баралгин» препаратини қабул қилган, кейин уни кўп қабул қилганлиги сабабли ҳушдан кетган. Ҳайдовчи транспорт воситаси бошқаруви уддасидан чиқолмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади, шундан сўнг автобус тўртта автомобил билан тўқнашиб кетди», — дейилади хабарда.

Ҳодиса натижасида машинадан тушаётган 27 ёшли Шабнам Негматова автобус ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлган.

Пойтахт милициясининг айтишича, бошқа қурбонлар йўқ.

Бу факт юзасидан тергов олиб борилаётгани таъкидланади.

Айни пайтда пойтахт милициясидаги хабардор манбанинг «Азия-Плюс»га маълум қилишича, автобус ҳайдовчисига нисбатан 212-модданинг 2-қисми (йўл ҳаракати ва транспорт воситаларини ишлатиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши очилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: