МАСТЧОҲ НОҲИЯСИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН ФУҚАРОСИ КЕКСА АЁЛНИНГ УЙИГА ӮҒРИЛИККА ТУШДИ

Мастчоҳ ноҳиясида яшовчи 72 ёшли аёл уйидан 6 минг доллар ва 950 минг рус рубли ӯғирланганлигини айтди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича,  ИИВ Мастчоҳ ноҳияси бӯлимига 72 ёшли аёл мурожаат қилган. Унинг айтишича, 2022 йил 4 январдан 5 январга ӯтар кечаси номаълум шахслар унинг уйига яширинча бостириб кириб, 6 минг АҚШ доллари ва 950 минг рус рублини ӯғирлаб кетишган.

«Ӯтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ИИВ ходимлари томонидан ӯғрилик содир этганликда гумонланиб, Мастчоҳ ноҳиясида яшовчи 14 ёшли вояга етмаган шахс қӯлга олинди. Ҳозирда факт бӯйича тергов давом этмоқда”,–  қайд этади манба.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: