МИЛЛИЙ РАҚСЛАРГА БАХШИДА УМР

Халқаро хореографлар кунида биз бутун умрини халқ рақсларига бағишлаган аёл – Бадахшон рақслари посбони Заррагул Искандарова ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик.

Хоруғда ким энг яхши халқ рақслари ижрочиси деб сӯранг, кӯпчилик Заррагул Искандарова деб жавоб бериши шубҳасиз. Узоқ йиллар давомида бирор бир театр томошаси, концерт ёки байрамлар Заррагул ва унинг шогирдларининг гӯзал рақсларисиз ӯтмаган.

У ижро этган рақслар ҳар доим ӯзгача нафосат, ӯзини тутиш услуби билан ажралиб турарди. Ҳар бир янги рақс – янги тарих, маъно, сиру синоат билан тӯлдирилган.

Бугунги кунда кӯпчилик ҳақиқий халқ раққосалари тобора камайиб бормоқда деган фикрда. Агар илгарилари гӯзал Помир рақсларини нафақат профессионаллар, балки кӯпчилик оддий одамлар ҳам ижро этиши мумкин бӯлса, энди ёшлар рақсларида бошқа минтақа ва халқларнинг рақс элементларини кӯпроқ кузатиш мумкин.

Заррагул Искандарова шарофати билан вилоят театри ва ноҳиялардаги маданият саройларида раққосаларнинг бутун бир авлоди етишиб чиқди, мусиқа мактабларига, рақс тӯгаракларига кӯплаб қизлар мурожаат қилмоқда.

Санъат арбобларининг фикрича, эркаклар рақси билан боғлиқ вазият муракаблашган, рақс ӯрганувчилар ва ӯргатувчи эркаклар сони камайиб кетган.

Таъкидлаш жоизки, Заррагул Искандарова ва унинг ҳамкасблари саъй-ҳаракати билан ҳозиргача театр томошаларида қӯлланаётган баҳорий рақслар – Наврӯз, тӯй рақслари, ёғоч қошиқ рақслари ва косали рақсдан иборат композициялар қайта яратилди.

Таниқли санъат арбоби Жобир Хубоншоев таъкидлаганидек, Заррагул Искандарова рақсларда яшаган, хатто тӯйларда ҳам халқ рақсларининг гӯзаллигини кӯрсатишга ҳаракат қилган. Ва ҳар доим бу дақиқаларда одамлар ӯринларидан туриб, уни олқишлар ва унинг маҳоратига қойил қолишган.

Меҳнат ҳамиша қувонч келтириши керак – бу шунчаки ҳаёт шиори эмас эди, Заррагул кундан-кунга, йилдан-йилга амал қиладиган аксиомага айланди.

Заррагул Искандарова нафақат профессионал раққоса, балки «Даргилик», «Лалаик», «Дувдувик» и «Рубоиёт» халқ қӯшиқлари ижрочиси сифатида ҳам танилган. Айтиш керакки, у бу соҳада ҳам муваффақиятга эришди.

Заррагул Искандарова узоқ йиллар вилоят театрининг актрисаси бӯлган. У спектаклларда кӯп ролларни ижро этган, аммо унинг ҳақиқий касби, албатта, рақс эди. Республикада хизмат кӯрсатган артист нафақага чиққанидан кейин ҳам ёш раққосалар билан ӯз маҳоратини баҳам кӯришда давом этди.

Заррагул Искандарова театр  актрисаси, хореограф. Тожикистон халқ артисти – 1938  йили 27 апрелда ТБМВ Рӯшон ноҳияси Емц қишлоғида туғилган. У анъанавий помир рақсини қайта тиклади, унга янги элементлар қӯшди ва шу орқали ҳаракатлар ва рақс кӯринишларини кенгайтирди. Рақсга қӯшимча равишда қадимий помир аёллари костюмини, атрибут ва заргарлик буюмларини тиклади.

Эллигинчи йилларнинг ӯрталарида ёш Заррагулнинг рақсини Республика халқ шоири Мирсаид Миршакар кӯриб қолади. Ва унга қарата: “Тожик санъати сенга катта умид боғлади ва сен уни оқлашинг керак”.

 

Бугун айтиш мумкинки, Заррагул Искандарова умидларни оқлади, халқ амалий санъати учун кӯп ишлар қилди. У нафақат рақслари билан томошабинларнинг олқишига сазовор бӯлди, балки помир рақсларининг ҳақиқий посбонига айланди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: