ТОЖИКИСТОННИНГ НУРОБОД НОҲИЯСИДА ЮЗ БЕРГАН АВТОҲАЛОКАТДА ИККИ АЁЛ ҲАЛОК БЎЛДИ

Ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

10 январ куни Тожикистоннинг Нуробод ноҳиясида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки йўловчи аёл ҳалок бўлди, ҳайдовчи турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди, дея хабар беради мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот маркази «Азия-Плюс»га.

Қайд этилишича, Вахдат-Нуробод-Рашт автомагистрали бўйлаб ҳаракатланаётган 52 ёшли Opel Vectra  машинаси ҳайдовчиси Зикрулло Набиев автомобил назоратини йўқотиб қўйганлиги натижасида техника воситаси ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида автомобилнинг икки нафар йўловчиси — 49 ёшли Сайлигул Хасанова ва 67 ёшли Муслима Мочоева қаттиқ жароҳатлар олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи турли жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага ётқизилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: