ТОЖИКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ МИНСК ШАҲРИДА БӮЛИБ ӮТАДИГАН “ТАРАҚҚИЁТ КУБОГИ–2022 ТУРНИРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Бош мураббий Зайниддин Раҳимов бошчилигидаги Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-16) 5-14 феврал кунлари Минск шаҳрида бӯлиб ӯтадиган XVIII халқаро “Тараққиёт кубоги” турнирида иштирок этади.

Турнирда 10 та ёшлар жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради. Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-16) “А” гуруҳида Беларус (U-17), Қозоғистон, Озарбайжон ва Эрон терма жамоалари билан баҳс олиб боради, деб хабар бермоқда ТФФ матбуот маркази.

“В” гуруҳидан Беларус (U-16), Молдова, Бахрейн, Ӯзбекистон ва  Исроил ӯрин олган .

Турнир регламентига кӯра, жамоалар гуруҳ босқичида бир турда айланма тизимда ӯйнайди. Кейин гуруҳ ғолиблари финалда тӯпланишади. Ӯз гуруҳларида иккинчи ӯринни эгаллаган жамоалар бронза медаллари учун кураш олиб боради. Шунингдек, 5-6 , 7-8 ва 9-10 ӯринлар учун тасалли  берувчи ӯйинлар бӯлиб ӯтади.

Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-16) учун Минскда бӯлиб ӯтадиган “Тараққиёт кубоги–2022” да иштирок этиш 1 октябрдан 9 октябргача бӯлиб ӯтадиган Осиё кубоги–2023 саралаш турнирига тайёргарликнинг босқичларидан бирига айланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: