ТОКАЕВ: КХШТ КОНТИНГЕНТИНИ ҚОЗОҒИСТОНДАН БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОЛИБ ЧИҚИШ ИККИ КУНДАН СЎНГ БОШЛАНАДИ

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев КХШТ тинчликпарвар контингентини олиб чиқиш икки кундан сўнг бошланади ва кўпи билан 10 кун давом этишини билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

«КХШТ тинчликпарвар кучларининг асосий миссияси муваффақиятли якунланди, КХШТ тинчликпарвар қўшма контингентини босқичма-босқич олиб чиқиш икки кундан сўнг бошланади. Контингентни олиб чиқиш жараёни 10 кундан ортиқ давом этади», деди у сешанба куни депутатлар билан суҳбатда.

Махсус кучлар ва ҳарбий разведка. КХШТ давлатлари Қозоғистонга кимларни юборди?

 

У, шунингдек, аксилтеррор махсус операциясининг ўткир босқичи ўтди, деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, КХШТ Коллектив хавфсизлик Кенгаши 5 январ куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг мурожаатидан сўнг мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди.

Ўшанда Қозоғистон раҳбари мамлакатга террор тўдалари ҳужум қилганини айтиб, аксил-террор операциясини эълон қилганди.

Фавқулодда ҳолат Қозоғистон бўйлаб 19 январгача амал қилади.

Қозоғистон тартибсизликларида иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинганлар сони 9900 минг кишига кўпайди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ республика ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда.

Аввалроқ Токаев Европа Кенгаши Президенти Шарлем Мишел билан учрашувда тинчликпарвар кучлар жанговар операцияларда иштирок этмаслигини ва вазият тўлиқ барқарорлашмагунча мамлакатда қолишини айтган эди.

Шунингдек, у Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, жумладан, Афғонистон ва яқин Шарқдан келган жангарилар Қозоғистонга қарши агрессия ҳаракатида иштирок этганини айтди.

«Бу террористик ҳужум бўлганига шубҳам йўқ. Асосан Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Афғонистоннинг хорижий жангчилари иштирокида Қозоғистонга қарши агрессия яхши ташкил этилган ва тайёрланган ҳаракат эди. Яқин Шарқдан келган жангарилар ҳам бор эди», — дейди у.

У КХШТ Коллектив хавфсизлик шартномасининг 2 ва 4-моддаларига таяниб, мамлакатда аксилтеррор операциясини бошлаш ва КХШТ тинчликпарварларини Қозоғистонда жойлаштириш қарорини изоҳлади.

«Уларнинг асосий вазифаси Олма-ота ва Қозоғистон пойтахтидаги стратегик объектлар ҳимоясини таъминлашдир. Бу эса Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларига террорчиларга қарши курашни амалга ошириш имконини берди», — деди Қозоғистон Президенти.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: