ЭМОМАЛИ РАҲМОН ЭРОН ПРЕЗИДЕНТИГА ТЕЛЕГРАММА ЮБОРДИ

Давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ӯрнатилганлигининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан ӯзаро табрик телеграммалари алмашдилар.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Эрон раҳбари Иброҳим Раисий номига табрик телеграммаси йӯллади. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Телеграмма юборилишига Тожикистон ва Эрон ӯртасида дипломатик муносабатлар ӯрнатилганининг 30 йиллик юбилейи сабаб бӯлди.

Эмомали Раҳмон ӯтган йиллар давомида республикалар ӯртасида самарали ҳамкорлик йӯлга қӯйилганини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг сӯзларига кӯра, Тожикистон қӯшни давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, ишонч ва ӯзаро тушунишни ривожлантириш тарафдори.

Республика янада кӯпроқ лойиҳа, дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кутмоқда.

«Умид қиламанки, юбилей йили икки дӯст ва қардош давлат ӯртасидаги муносабатларни ӯзининг янги ютуқлари билан безайди”, дейилади телеграммада.

Эмомали Раҳмон Раисийга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар, республика аҳолисига эса тинчлик,  барқарорлик ва  фаровонлик тилади.

Эрон раҳбари ӯзининг жавоб телеграммасида икки республика ӯртасидаги ҳамкорликнинг, айниқса, иқтисодий соҳадаги ижобий натижаларни қайд этди.

Раисий Тожикистонда биринчи расмий ташрифи якунлари бӯйича мамлакатлар ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тӯғрисида келишиб олинганини таъкидлади.

Эрон президенти ӯз табригини Эмомали Раҳмон ва тожик халқига эзгу тилаклар билан якунлади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: