ЎЗБЕКИСТОНДА АНИҚЛАНГАН «ОМИКРОН» ТУФАЙЛИ МАМЛАКАТГА КИРИШ ҚОИДАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА

Энди Тошкентга учиш учун Тожикистон фуқаролари жўнашдан 48 соат олдин ПЦР тестини топширишлари керак.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича махсус Республика комиссияси қарорига кўра, мамлакатга кириш қоидалари ўзгаради, деб хабар беради kun.uz.

Нашрнинг эслатишича, жорий йилнинг 15 январидан қуйидагича тартиб жорий этилади:

— хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар Ўзбекистон Республикасига келишидан камида 48 соат олдин коронавирус инфекциясига салбий ПЦР тести топширишлари керак;

— коронавирус инфекцияси учун салбий ПЦР тести сертификати бўлмаса, аэропортларда, поезд станцияларида ва чегара постларида коронавирус инфекцияси учун Экспресс-тестдан ўтиш талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг «Омикрон» янги штамми қайд этилган. Вирус 7 январ куни Ўзбекистонга хориждан келган чет эл фуқаросида аниқланган. Бу ҳақда якшанба куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

2021 йилнинг декабрида Ўзбекистон ҳукумати қатор хорижий давлатлардан келган фуқароларга нисбатан карантин талабларини кескинлаштирган.

Ўша пайтда Ўзбекистонга хориждан кириб келаётганлар камида 72 соат олдин қилинган коронавирус инфекцияси бўйича ПЦР тестининг салбий натижаси ҳақидаги сертификатга эга бўлишлари керак эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга Австралия Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Мисрдан келадиган йўловчилар ўн кунлик уй карантинида ёки 10 кун ўз ҳисобидан меҳмонхонада қолишлари керак.​​​​​​​

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: