АҚШ ТОЖИК БЛОГЕРЛАРИНИ ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ВА ТАШВИҚОТГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ӮРГАТАДИ

Америка Қӯшма Штатлари Тожикистонда демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бӯйича 2022 йилда АҚШ Давлат департаменти томонидан бошланган дастур доирасида тожикистонлик ҳаваскор журналистлар ва блогерларни ёлғон маълумот ва ташвиқотга қарши курашиш бӯйича ӯқитишни режалаштирмоқда, деб хабар беради АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси.

Таъкидланишича, 500 минг долларгача маблағ ажратилган кичик грантлар дастури доирасида мустақил ОАВ ва блогерларга кӯмак кӯрсатилади.

Лойиҳанинг мақсади мустақил блогерлар ва ижтимоий тармоқларга таъсир ӯтказувчиларнинг ёлғон маълумотлар, тарғибот ва экстремистик контентга самарали қарши тура оладиган контент яратиш салоҳиятини  кучайтиришдир.

Жумладан, лойиҳа доирасида  ижтимоий тармоқлардаги ҳисобот ва постларда фойдаланиш мумкин бӯлган тайёр кӯргазмали материал ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ОАВ ходимларини ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишга ӯргатиш, блогерлар учун жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тренинглар ташкил этиш кӯзда тутилган.

Шу билан бирга, дастур доирасида Зӯравон экстремизмга қарши курашиш, Экологик саводхонликни тарғиб қилиш лойиҳалари ҳам қӯллаб-қувватланади.

Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати:2022 йил 20 феврал ( Душанбе вақти билан 24:00)

Ушбу сӯров талаблари бӯйича ёрдам олиш учун GrantProposalsDushanbe@state.gov ёки 2292319 рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: