ТОЖИКИСТОН 2020-2021 ЙИЛЛАРДАГИ ИНҚИРОЗ ДАВРИДА ОЛТИН ЗАХИРАЛАРИНИНГ 65 ФОИЗИНИ ЙӮҚОТДИ

Қӯшнилар эса, аксинча,  ӯз захираларини бойитдилар.

Тожикистон давлат пул олтин захираларининг умумий ҳажми 2019 йилдаги 22,3 тоннадан 2021 йил охирига келиб 8 тоннагача қисқарди, деб хабар беради Goldomania.ru ихтисослаштирилган портали Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотларига таяниб.

Монетар олтин– тангалар ва қуйма ёки пластинкалар кӯринишидаги жисмоний олтин, аралашмалардан тозаланган ва тозалиги 995 дан 1000 бирликача. Қуйма металл глобал «Good Delivery» стандарти талабларига жавоб бериши керак. У одатда бутун дунё бӯйлаб марказий банклар ва молия вазирликлари юридикцияси остида бӯлади.

Эслатиб ӯтамиз, Тожикистонда олтин захиралари Молия вазирлиги ва республика Миллий банки тасарруфидадир.

Шу билан бирга, минтақадаги барча қӯшни давлатларнинг олтин захиралари бу даврда: Қирғизистон – 6 тоннага, Ӯзбекистон – 4,6 тоннага, Қозоғистон – 40,3 тоннага ошган.

Дунёнинг энг йирик олтин захираларига эга бешта давлатидан бири бӯлган Россиянинг монетар захиралари сӯнгги икки йилда 185,6 тоннага ошди.

Ӯтган йил якунига кӯра, Қирғизистонда 16,8 тонна, Ӯзбекистонда 340,5 тонна, Қозоғистонда 390,7 тонна захира мавжуд.

Олтин захиралари бӯйича жаҳонда етакчи ӯринда АҚШ(8133,5 тонна), кейинги ӯринларда Германия, Италия, Франция ва Россия туради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: