ХИТОЙ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА УРУШГА ЙӮЛ ҚӮЙМАСЛИККА ЧАҚИРДИ

Пекин ва Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари сифатида Марказий Осиё давлатларининг можаролар домига тушиб қолишига йӯл қӯймаслик керак, деди Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия ТИВ Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатда. Унинг сӯзларидан Хитой Ташқи иишлар вазирлиги иқтибос келтирмоқда, деб ёзади РИА Новости.

Унинг қӯшимча қилишича, мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш ва ташқи кучларнинг минтақа ички ишларига аралашувига қаршилик кӯрсатиш муҳим.

Бундан ташқари, Ван И “рангли инқилоблар” ва “ёвузликнинг учта кучи” (терроризм, экстремизм ва сепаратизм) тартибсизликларни келтириб чиқаришга йӯл қӯймасликка чақирди.

Хитой вазири Москва ва Пекин ҳам Марказий Осиё мамлакатларида пандемияга қарши курашда ёрдам беришлари, иқтисодиётни ривожлантириш, беқарорлик сабабларини бартараф этиш бӯйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари кераклигини таъкидлади.

Унинг фикрича, Россия ва Хитой “минтақавий хавфсизликка оид турли чақириқларга биргаликда самарали жавоб бериш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва КХШТнинг ӯзаро ҳамкорлигини қӯллаб –қувватлаши керак.

Лавров ва Ван И ӯртасидаги телефон суҳбати 10 январ куни бӯлиб ӯтган. Россия ТИВ хабарига кӯра, вазирлар Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилиб, республикадаги воқеаларга ташқи кучларнинг аралашувидан хавотирда эканликларини таъкидладилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: