ЭМОМАЛИ РАҲМОН КХШТ МАМЛАКАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЭЪТИБОРИНИ ТЕРРОРЧИЛАРНИНГ “МУДРОҚ ГУРУҲЛАРИ” МАВЖУДЛИГИГА ҚАРАТДИ

Тожикистон Президенти  Эмомали Раҳмон 10 январ куни онлайн режимда бӯлиб ӯтган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида сӯзга чиқиб, ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари эътиборини террорчиларнинг “мудроқ гуруҳлари” мавжудлигига қаратди, деб хабар беради президент матбуот хизмати.

«Давлат Раҳбари Кенгаш аъзоларининг эътиборини КХШТга аъзо давлатларда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмнинг ухлаб ётган ячейкалари мавжудлиги, уларнинг фуқароларни жалб этиш ва тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига қаратди. Шу нуқтаи назардан, Эмомали Раҳмон ушбу хатар ва таҳдидларга қарши КХШТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг ҳар томонлама ӯзаро ҳамкорлигини кучайтиришга чақирди”,– дейилади хабарда.

Тожикистон Президенти бир қатор ташаббуслар, жумладан, ахборот кӯламини ҳимоя қилиш тизимини ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида ҳам ӯз фикрини билдирди.

Йиғилишни Арманистон Республикаси Бош вазири, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси Никол Пашинян олиб борди.

Йиғилишда , шунингдек, Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ва КХШТ Бош котиби Станислав Зас иштирок этди.

КХШТга аъзо давлатлар раҳбарлари Қозоғистонда хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш муҳимлигини таъкидладилар. Йиғилиш давомида иштирокчилар Қозоғистон Республикасида хавфсизликни таъминлаш ва унинг аъзо давлатлар хавфсизлигига таъсирининг олдини олиш бӯйича бир қатор таклифлар билдирдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: