ҚОЗОҒИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТОКАЕВ ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИ, ҲОКИМЛАР ВА ДЕПУТАТЛАРНИНГ МАОШЛАРИНИ ОШИРИШГА 5 ЙИЛЛИК МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

11 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ҳукумат аъзолари, ҳокимлар ва депутатларнинг маошларини оширишга беш йиллик мораторий эълон қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда у парламент йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради сentralasiamedia.

«Мажлис депутатлари учун бу унчалик яхши хабар эмас, лекин ӯйлайманки, улар бу янгиликни босиқлик билан қабул қиладилар. Бюджет имкониятлари ошган сайин биз маъмурий давлат хизматчилари ва давлат сектори ходимларининг иш ҳақини оширамиз”, – деди Токаев.

Фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан хориждаги айрим молиявий ва саноат гуруҳлари капитални олиб чиқиб кетиш, жумладан, сохта битимлар тузиш хавфи юқори, деди Қозоғистон президенти 11 январ куни парламент йиғилишида.

Токаев Миллий банкка Молиявий мониторинг ва молия бозорини тартибга солиш агентлиги билан биргаликда барча операциялар ва маблағларни мамлакатдан асоссиз олиб чиқиб кетаётган шахсларни кузатиш, текшириш ва назорат қилишни таъминлашни топширди.

Мамлакат президенти Қозоғистонда содир бӯлган воқеаларни “қозоқ халқи бошига тушган синов”, деб атади.

«Одамлар орасида турли хил қарама-қарши гаплар бор. Баъзилар ҳақиқатан ҳам вазиятни билмаган ҳолда маълумот тарқатади, баъзилар эса маълумотни бузиб, вазиятни янада кескинлаштиради”, деди у.

Президентнинг сӯзларига кӯра, бӯлиб ӯтган воқеаларга бир неча йил тайёргарлик кӯрилган.

 

Токаевнинг қайд этишича, Миллий хавфсизлик комитети бу ишга баҳо бера олмаган ва  баҳо беришни хоҳламаган.

 

«Ташкилотчилар учун фақат баҳона керак эди, суюлтирилган газ нархининг ошиши бунга сабаб бӯлди, қолган воқеалар  эса занжир ҳолатида ривожланди”, – деди у.

Махсус тергов-тезкор гуруҳи ӯз ишини сифатли ва тӯлиқ хажмда олиб бориши, фожианинг барча сабаблари ва тафсилотларини ошкор қилиши керак.

 

Токаев янги бош вазирга 3 ҳафта мобайнида 2022 йилга мӯлжалланган ҳукумат Ҳаракат дастурини ишлаб чиқишни топширди.

«Биз бугун янги бош вазир [Алихан Смаилов]ни тайинладик, бир қатор аниқ вазифаларни қӯйдик, бош вазирга 3 ҳафта мобайнида ҳукуматнинг 2022 йилга мӯлжалланган Ҳаракат дастурини тайёрлашни топшираман”, – деди Қозоғистон президенти.

Унинг фикрига кӯра, ушбу дастур феврал ойида бӯлиб ӯтадиган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида кӯриб чиқилади.

«Дунёда коронавируснинг янги эпидемияси кучайди. Қозоғистонда касалланишнинг кескин ошиши кузатилмоқда, кунига 2 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилмоқда, пандемия бошидан буён мамлакатда 1 миллиондан ортиқ киши бу касаллик билан оғриган. Шунинг учун ҳушёрликни қӯлдан бермасдан бунинг олдини олиш учун коронавирусга қарши курашда давом этинг. Бу ҳукумат учун асосий вазифа бӯлиши керак”, – деди Қосим-Жомарт Токаев.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: