2022 ЙИЛДАГИ ТОЖИКИСТОННИНГ АСОСИЙ МУАММОЛАРИ

Нархларнинг кӯтарилиши, даромадларнинг пасайиши, кадрларнинг кӯчиб кетиши ва Афғонистондаги беқарорлик.

2022 йилда Тожикистон учун асосий муаммолар  глобал муаммоларнинг акс-садосидир: коронавирус пандемияси, у билан боғлиқ иқтисодий таназзул, меҳнат бозорининг қисқаруви, дунёнинг  асосий минтақаларидаги беқарорликлар ва бошқалар.

Бу муаммолар дунёнинг барча давлатларида , айниқса бу муаммоларга қаршилик кӯрсатиш учун етарли ресурсларга эга бӯлмаган мамлакатларга бирдек таъсир таъсир қилади. Тожикистон айнан шу давлатлар тоифасига киради, шунинг учун  бу муаммоларнинг натижалари  мамлакат учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунга кӯра, бугунги кунда мавжуд асосий вазифаларни аниқ ва яққол таҳлил қилиш, мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал қилиш бӯйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш биринчи ӯринга чиқиши керак.

2022 йилда Тожикистон олдиди турган қуйидаги асосий муаммоларни аниқлаш мумкин:

 

Нархларнинг кӯтарилиши ва ижтимоий кескинликлар

Булар, биринчи навбатда, ижтимоий-иқтисодий характердаги муаммолардир.

Пандемия тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг 90 фоиздан ортиғи иш билан банд бӯлган Россияда меҳнат бозорининг қисқаришига сабаб бӯлди. Бу уларнинг даромадлари даражасининг пасайишига ва унинг оқибатида мамлакатга пул ӯтказмаларининнг қисқаришига олиб келди. Натижада мамлакат бюджети даромадлари ҳам, пул ӯтказмалари  ҳисобига кун кечираётган тожикистонлик оилаларнинг салмоқли қисмининг даромадлари ҳам қисқарган.

Бу йилги асосий муаммо бешта асосий озиқ-овқат маҳсулотлари: ун, макарон, шакар, ӯсимлик ёғи, сабзавот(гӯшт кӯпгина оилалар учун қӯл етмас маҳсулот) нархининг ӯсиши бӯлади.

Ушбу маҳсулотлар нархининг ошиши ӯн минглаб тожикистонлик оилаларнинг омон қолишига бевосита таъсир қилади ва бутун жамиятда ижтимоий кескинлик даражасини жиддий ошириши мумкин.

 

Кадрлар оқими

Жорий йилда ҳал қилиниши керак бӯлган ижтимоий –иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларидан бири малакали кадрларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши бӯлиб, бу иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида ва миллий иқтисодиётда  кадрлар танқислигини келтириб чиқармоқда.

Айниқса, тиббиёт ва таълим соҳаларида малакали мутахассислар етишмаслиги кескин сезилмоқда. Кӯпгина соғлиқни сақлаш муассасаларида малакали невролог ёки кардиологни топиш муаммога айланиб бормоқда.

 

 

Жамиятнинг ижтимоий табақаланиши

Инқирознинг яна бир оқибати жамиятда ижтимоий табақаланишнинг кучайиши, камбағаллар ва бойлар ӯртасидаги даромадлар тафовутининг ошиши ҳисобланади.

Ҳар бир жамият барқарорлигининг асоси – бу кичик ва ӯрта бизнес вакиллари, мутахассисларнинг энг малакали ва маълумотли қисми, зиёлилар ва бошқаларни ӯз ичига олган ӯрта синфнинг мавжудлигидир.

Тожикистонда бугунги кундаги асосий муаммо хориждаги эмиграция ва даромадларнинг камайиши туфайли камайиб бораётган ӯрта синфдир, бунга кӯплаб оилалар камбағал ва ҳимоясиз ҳолга келади.

 

ТБМВдаги вазиятнинг кескинлашуви

Ҳукумат жорий йилда ҳал қилиши керак бӯлган яна бир ички муаммо – ТБМВ даги ижтимоий кескинликни пасайтиришдир.

Бугунги кунда бу муаммо сиёсий хусусиятга эга эмас ва уни ҳеч қандай муаммосиз ҳал қилиш мумкин. ТБМВ муаммоси республикамиз ҳудудларидаги умумий ҳолат марказ ва ҳудудлар ӯртасидаги даромадлар ва иқтисодий ривожланишдаги тафовутнинг кӯринишидир.

 

Ташқи муаммолар: Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кириш

Агар ташқи муаммолар ҳақида гапирадиган бӯлсак, унда биринчи ӯринни афғон воқеаларининг таъсири, Исфара–Боткен трансчегаравий можаросини тинч йӯл билан ҳал қилиш ва ЕОИИга қӯшилиш бӯйича қарор қабул қилиш заруриятига қаратиш лозим.

Бу шунингдек, Москва ва Хитой ӯртасидаги геосиёсий танлов масаласидир. Сӯнгги йилларда ХХРга иқтисодий қарамлик шундай нисбатларга эга бӯлдики, у яқин келажакда Тожикистоннинг мустақил давлат сифатидаги келажагини жиддий шубҳа остига қӯйиши мумкин.

 

Исфарадаги чегара муаммоси

Бу йил ҳам асосий муаммолардан бири Исфара – Боткен можаросини тинч йӯл билан ҳал этиш зарурати бӯлиб қолаверади. Икки давлат ҳокимияти олдида чегарани демаркация қилишни якунлаш ва ӯзаро мақбул келишув вариантини топиш масаласи турибди.

 

Афғонистон билан боғлиқ муаммолар

Бу йил Афғонистон билан боғлиқ муаммолар ҳам биринчи ӯринга чиқади. Толибон ҳукумати мамлакатдаги иқтисодий муаммоларни ҳал қила олмаяпти. Асосий хавф Афғонистон ҳудуди келажакда халқаро жиҳодчи гуруҳларнинг ӯзига хос базаси ва бутун минтақада радикал ғоялар тарғиботи марказига айланиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: