ВАХШДА МИЛИЦИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЛАВОЗИМИДАН ЧЕТЛАТИЛДИ

Расмийларнинг айтишича, арча болаларнинг ҳазиллари натижасида ёниб кетган.

Хатлон вилоятининг Вахш ноҳияси ИИБ бошлиғи ва унинг муовини ноҳия марказининг бош майдонига ўрнатилган арча бутунлай ёниб кетгани учун лавозимларидан озод этилди, деб хабар беради «Озодӣ» радиоси.

Вахш ноҳияси милиция бўлими бошлиғи Алишер Неъматзода ва унинг муовини Сафар Абдуллоев майдонда кундузги навбатчиликни таъминламагани учун мансабларидан айрилди: ёнғин пайтида қўриқчилардан ҳеч бири у ерда бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, арча болаларнинг шўхлик қилиши натижасида ёниб кетган.

Алишер Неъматзода Вахш ноҳияси ИИБ бошлиғи лавозимидан бўшатилгани юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусратулло Маҳмудзода Неъматзоданинг Вахш ноҳияси милиция бўлими бошлиғи лавозимидан олиб ташланганини тасдиқлади, бироқ уни бошқарма таркибида кадрлар ротациясига боғлади.

Бир кун аввал тармоқда Вахш ноҳиясида ёнаётган арча видеолавҳаси пайдо бўлди. Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари арчани Тожикистонда Янги йил нишонланишига қарши бўлган Исломий радикаллар томонидан ёқиб юборилган, дея тахмин қилишди.

Вахш ноҳияси ёнғинга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Намозали Салимовнинг «Озодӣ» радиосига маълум қилишича, 11 январ куни арча уч нафар кичик ёшдаги болаларнинг ўт билан ўйнашлари натижасида ёниб кетган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: