ДУШАНБЕЛИК ФУҚАРО МОСКВАДА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ, » ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ПАСПОРТ» СОҲИБИ БЎЛДИ

Тожикистонлик бир киши биринчи марта вақтинчалик шахсиятни билдирувчи ҳужжат олиши натижасида фуқаролиги бўлмаган Москва фуқароси бўлди.

Вақтинчалик шахсиятни билдирувчи ҳужжат биринчи марта Москвада фуқаролиги бўлмаган шахсга берилди. Бу ҳақда шаҳар жамоатчилик кузатув комиссияси (ЖКК) аъзоси Ева Меркачева хабар берди.

Бунга тожикистонлик Ёқубжон Ҳакимжонов эришди.

Меркачеванинг сўзларига кўра, Ҳакимжонов Сахароводаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш ҳибсхонасида икки йилдан ортиқ яшаган.

Фуқаролиги йўқлиги туфайли ҳокимият уни депортация қила олмади.

Энди бу ҳужжат билан у Москвада эркин яшаши, Россия Федерацияси бўйлаб ишлаш (ишлаш учун патент керак эмас) мумкин.

ҳакимжоновнинг айтишича, у Душанбеда туғилган. 5 йилдан сўнг, у ва унинг оиласи Астрахан кўчиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, тегишли қонун Владимир Путин томонидан 2021 йилнинг февралида имзоланган эди. 10 йилга сертификат берилади ва рухсатномасиз ишлаш имконини беради.

2021 йил  1 декабрдан бошлаб вақтинчалик паспорт олиш тўғрисида 750 дан ортиқ ариза рўйхатга олинган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: