ТОЖИКИСТОНГА ЁҒИНГАРЧИЛИКЛАР ҚАЙТИБ КЕЛМОҚДА

Сӯнгги кунларда мамлакатда баҳорий обу ҳаво ҳукм сурмоқда: майсалар яшилланиб, ҳатто дарахтлар гуллай бошлади.

Синоптикларнинг маълумотига кӯра, бутун республика бӯйлаб ҳафта охирига қадар водийларда ёмғир, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор шаклида кучли ёғингарчилик бӯлиши кутилмоқда.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитетининг қайд этишича, шу билан боғлиқ ҳолда Душанбе — Чаноқ, Душанбе – Ваҳдат — Лахш, Душанбе-Рашт, Душанбе- Сангвор, Душанбе – Кӯлоб, Шоҳин — Дарвоз, Ванж — Хоруғ, Хоруғ – Ишкошим — Мурғоб автомобил йӯллари сирпанчиқ бӯлиши,  баъзи жойларда қор кӯчиши кутилмоқда, қор кӯчкиси ва тош тушиши хавфи юқорилигича қолмоқда.

Тожикистон метеорология хизмати маълумотларига кӯра, 14-16 январ кунлари пойтахтда ҳаво илиқ, аммо булутли бӯлади, сезиларли ёғингарчилик бӯлмайди, туман тушиши мумкин, ҳарорат кечаси 1-7 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бӯлади.

ФВК яна бир бор аҳолидан имкон қадар шу кунларда хавфли ҳудудлар бӯйлаб саёҳат қилишдан, шунингдек, ӯтин териш, мол боқиш, балиқ овлаш ва ов қилишдан тийилишни сӯрайди.

 

Фавқулодда вазиятлар комитети турар-жой биноларини кӯмир билан иситадиган аҳолига ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун печларнинг мӯриларини текширишни тавсия қилади.

Комитет ҳайдовчиларга қор ёғиши ва йӯл сирпанчиқлиги шароитида ҳаракатланиш учун автотранспорт воситаларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш, йӯл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, йӯлларда қор кӯчкиси тушган ҳудудлардан ӯтаётганда транспорт воситалари орасидаги масофага қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ӯтади.

Шунингдек, комитет фуқароларни дарахтлар синиши, юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари узилиши хавфи бӯлган кӯчаларда ҳаракатланаётганда ҳушёр бӯлишга чақиради.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: