ТОЖИКИСТОН САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ 9 МЛРД. ДОЛЛАРГА ОШИРМОҚЧИ

Тожикистон ҳукумати саноат маҳсулотлари экспортини ҳам икки баробар оширишни режалаштирмоқда.

Тожикистонда кейинги 5 йил ичида 870 дан ортиқ янги саноат корхонаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Демак, 2027 йилга бориб мамлакатда 3,5 мингга яқин саноат компаниялари фаолият кўрсатади.

Тегишли идораларнинг маълумотларига кўра, ушбу даврда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 95 миллиард сомоний (8,4 миллиард доллар)га етказиш, шунингдек, унинг экспортини 2 бараварга ошириш режалаштирилган.

Шу йўл билан мамлакат ялпи ички маҳсулотида саноатнинг улушини 26% га ошириш режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, 2021 йил бошидаги маълумотларга кўра, Тожикистонда 2,3 мингта саноат корхонаси фаолият кўрсатган.

Тожикистоннинг асосий локомотиви ҳисобланган қайта ишлаш саноати — 61,7% ни ташкил этади. Энергетика сектори 23.7% билан иккинчи ўринда, қазиб олиш сектори учинчи ўринда (13.9%) туради.

2010 йилдан бошлаб Тожикистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баравардан зиёд ўсди, республика ЯИМда саноатнинг улуши 17% га ошди ва 27,6 млрд сомоний (деярли 3 млрд доллар) га етди.

Шундай қилиб, 2014 йилдан буён 5 йил давомида 1,1 мингта янги саноат корхонаси очилди ва 34 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон саноатни ривожлантириш бўйича беш йиллик режа тўғрисидаги фармонни имзолади. Мамлакат раҳбарининг айтишича, кейинги 5 йил енгил ва оғир саноатни, шунингдек, металлургияни яхшилашга қаратилиши керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: