ҚЎШНИЛАРДА «OMICRON» ШТАММИ ҚАЙДГА ОЛИНДИ

Аввалроқ Ўзбекистон мамлакатда «Омикрон» топилганини маълум қилган эди.

Қирғизистонда коронавирус штамми бўлган «Омикрон» рўйхатга олинган. Республикада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди, дея хабар бермоқда АКИpress Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. 

«Миллий фтизиатрия маркази коронавирус штаммини аниқлаш учун тартиблашни ўтказди. Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлардан январ ойи бошида намуналар олинган ва уларнинг иккитасида «Омикрон» штамми қайдга олинган», — дейилади нашр хабарида.

Қирғизистонда  бир кун давомида COVID-19га чалинишнинг 465 та янги ҳолати аниқланди. Нашрнинг қайд этишича, бундай ҳолат 5 ойдан бери қайдга олинмаган.

«Омикрон» штамм туфайли Қирғизистон 2021 йил 1 декабрдан эмланганлигига қарамай барча келадиганлар учун мажбурий ПЦР тест жорий этди.

Delta штаммидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин бўлган коронавируснинг янги варианти «Омикрон» ҳақида британиялик олимлар 2021 йил 24 ноябрида хабар беришди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: