РОССИЯ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ЭЛЧИХОНАЛАРИНИ ПОРТЛАТИШ ХАВФИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРДАН СӮНГ ТЕКШИРУВ ӮТКАЗМОҚДА

Москва полицияси ходимлари Тожикистон ва Қирғизистоннинг элчихоналари миналаштирилгани ва бу давлатлар тинчликпарвар қӯшинларининг Қозоғистондан чиқиб кетишини талаб қилган таҳдидли аноним  хабарлардан сӯнг элчихоналар биносида текширув ӯтказди. Бу ҳақда ТАСС ва “Москва” агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Воқеа жойига полициячилар ва кинологлар юборилган. Дипломатик ваколатхоналар биноларини кӯздан кечириш чоғида портловчи моддалар топилмади, деб ёзади нашрия. Эвакуация амалга оширилмади.

 

«Ушбу факт бӯйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, деб қӯшимча қилди ТАСС манбаси.

“Москва” агентлиги манбасининг қайд этишича, текширув вақтида Қирғизистон элчихонаси ходимлари эвакуация қилинган.

«Азия-Плюс» Тожикистоннинг Москвадаги элчихонасига сӯров юборди.

ТАССнинг эслатишича, 7 январ куни номаълум шахслар Арманистон ва Беларус элчихоналари электрон почталарига портлатиш таҳдиди билан хабар жӯнатган. Шунингдек, улар бу давлатлар ӯз қӯшинларини Қозоғистон ҳудудидан олиб чиқиб кетишини талаб қилишган. Хабарлар ёлғон бӯлиб чиққан ва ҳеч қандай портловчи моддалар топилмаган.

6 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар ва маъмурий биноларнинг забт этилиши фонида КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, тинчликпарварлик ёрдами сӯради.

11 январ куни Токаев КХШТнинг мамлакатдаги миссияси якунланганини маълум қилди. Ҳарбийлар Қозоғистонни 13 январдан тарк этишни бошлайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: